Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:46

Марказий газеталар шарҳи


Дилнаво “Қишлоқ ҳаёти” газетасининг 21 сентябрь кунги сонида журналист Саид Раҳмоновнинг “Картошка хор бўлди...ми?” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Муаллиф деҳқонларнинг ўз меҳнати самарасидан қониқмаётгани жиддий мулоҳазага арзиши ҳақида, жумладан, бундай ёзади:
“Бир килограмм картошканинг нархи қанча? Жавоб аниқ, 100-150, нари борса 200 сўм. Энди айтингчи, газланган сувнинг баҳоси неча сўм? Стакани 50, 1,5 литрлик идишларда қадоқлангани эса 300 дан 500 сўмгача. Энди холисона бир таққослаб кўрайлик, чанқаган деҳқон 2 стакан сув учун бир килограмм, қадоқланган минерал сув харид қилиш учун эса 4-5 килограмм картошкасини пуллашга тўғри келади… Меҳнатига яраша даромад ололмаётган, ачинарлиси, эрта баҳордан кунни тунга улаб, етиштирган картошкасини қоқи баҳосига пуллаётган кишига буни уқтириш тўғримикин? Шу тобда хаёлимизга деҳқонларнинг мунғайганча “сув текин” деган сўзлари келади…”


“Ҳуррият” мустақил газетасининг 22 сентябрь кунги сонида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Шерзод Ғуломовнинг “Парламент сайлови ОАВ фаолиятида: Ҳаққонийлик ва холислик” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Муаллиф мамлакатда ўтказилажак парламент сайловигача бўлган даврда оммавий ахборот воситаларининг ўрни, фаолияти ҳақида ўз мулоҳазаларини қуйидагича баён этади: “Ҳаққонийлик сайлов жараёнини ёритишда жуда катта аҳамиятга эга. Зеро, ҳақиқатдан бироз бўлса-да чалғиш нафақат матбуот, радио ёки телевидение обрўсига салбий таъсир этади, балки сайловчиларда бу жараённинг ҳалол ўтаётганлигига ишончсизлик уйғотиши ҳам мумкин. Мана энди сайлов ҳаракати кучга кирар экан, бу жараённи ёритиш билан шуғулланувчи журналистлар учун ҳам маҳорат бобида ҳақиқий синов даври бошланди”.


“Халқ сўзи” газетасининг 23 сентябрь сонида журналист Худойберди Эшмановнинг “Муаммо қўйиш билан иш битмайди” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Унда муаллиф партия раҳбарларидан бирининг ҳозирги шароитда зиёлиларнинг иш ҳақи 150-200 минг сўм атрофида бўлиши лозимлигини айтгани, лекин бунинг учун ресурсларни қаердан олиш кераклигини билмаслигини таъкидлаганини эсга олган ва қуйидагича мулоҳаза билдирган:

“Сиёсий партия раҳбарининг сўзлари яна хотирамда жонланади. Ўйлаб қоламан, унинг сиёсий жиҳатдан нўноқлигини қандай қабул қилиш мумкин? Тўғри, сиёсий майдонда аҳолининг маълум қатламини ўз ортидан эргаштира олиш осон гап эмас. Бироқ партия етакчисини жамиятдаги муаммо ўйлантирар экан, нега унинг амалий ечимини билмайди ёхуд ҳал этиш йўллари билан қизиқмайди? Ёки калтакнинг учи иккиталигини билмайдими у? Партия етакчисининг сиёсий савияси шундай экан, унинг аъзолари ҳақида нима дейиш мумкин?”
XS
SM
MD
LG