Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:38

Жиззахда автобус ҳалокатга учради


Шайбон Хабарларга қараганда, 25 сентябрь куни Жиззахдан вилоятнинг Дўстлик туманига йўл олган “Отойўл” русумли автобус ҳалокатга учраган. Натижада ҳайдовчи вафот этган, бир неча ўсмир турли даражада тан жароҳати олган.

Маълум бўлишича, автобусда Жиззах шаҳридаги академик лицей ўқувчилари бўлган. Улар пахта теримига олиб кетилаётган эди. Аммо Дўстлик тумани марказига кираверишда автобус тўсатдан йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган. Ҳалокатга ҳайдовчининг юрак хуружи тўсатдан тутиб қолиб, бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳайдовчи воқеа жойида мазкур хасталикдан вафот этган. Тез тиббий ёрдам кўрсатилган 13 ўқувчига уйларига кетишга рухсат берилган. Уч ўқувчи эса шифохонага ётқизилган.

Интернетда тарқатилган хабарга кўра, Жиззах вилояти йўл хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдулла Қодиров ҳалокат содир бўлганини тасдиқлаган. Унинг айтишича, юраги вақти-вақти билан хуруж қилиб тургани сабабли автобус ҳайдовчиси кардиологлар назоратида турган. Айни пайтда бошқарма ходимлари хаста ҳайдовчининг автобус бошқаришига ким рухсат берганини аниқлаш юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

“Озодлик” мухбири воқеа тафсилотларини кенгроқ ўрганиш мақсадида Жиззах вилояти йўл хавфсизлиги бошқармасига мурожаат қилди. Бошқарманинг ўзини таништиришни истамаган вакили вилоятда бундай автоҳалокат содир бўлганини инкор қилди.

Аммо бир неча мустақил манбалар автоҳалокат юз берганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG