Сотувчиларнинг таъкидлашича, нарх шакарнинг камлиги, лекин талабнинг юқорилиги сабабли кўтарилган. Фуқароларнинг фикрича, ҳукумат рамазон ойи муносабати билан аслида нарх-навони пасайтириш ҳаракатини қилиши керак эди. Зеро, рўза маҳали ширинликларга талаб катта бўлади. Ҳозирги шароитда эса ҳамма ҳам қиммат маҳсулотларни сотиб ола олмайди. Бундан ташқари, ижтимоий ночор ўзбек оилаларининг асосий овқати шакарли чой ва нондан иборат.
Маълумотларга қараганда, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра озиқ-овқат дўконларида доимий сотувда бўлиши белгиланган маҳсулотлардан бири шакардир.
Аҳоли вакилларининг мазкур қарордан келиб чиқиб мулоҳаза қилишича, шакарнинг баҳоси ҳукуматнинг буйруғи ёки рухсати билан оширилган.