Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:59

Ғоя гўзал, аммо мақсад нима?


Шайбон Куни-кеча Россия Президенти Владимир Путин мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида фаолият кўрсатаётган ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Фармонда Президент маъмурияти ва ҳукумат аъзоларига Президент ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари комиссияси томонидан илгари сурилган Инсон ҳуқуқлари халқаро марказини ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлаш ва марказ фаолиятига молиявий ва техникавий ёрдам кўрсатиш тавсия этилган.

Маълум бўлишича, тузилажак марказ собиқ иттифоқ ҳудуди доирасида фаолият юритади. Россиялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари шундай мақомга эга марказнинг тузилиши муҳим аҳамият касб этишини таъкидламоқда.

Москвалик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Светлана Ганушкинанинг сўзларига қараганда, у аъзо бўлган ташкилот россиялик бўлмаган кишиларнинг ҳуқуқларини тегишли даражада ҳимоя қила олмаётир. Бундай муаммоларни тузилажак Инсон ҳуқуқлари халқаро маркази кўмагида енгилроқ ҳал этиш мумкин.

“Биз Ўзбекистон ҳамда Туркманистондаги вазият билан яхши танишмиз. Бу давлатларда мавжуд муаммо бизларни бефарқ қолдира олмайди. Қолаверса, инсон ҳуқуқлари муаммоси маълум давлат чегарасида ҳал этилмаслиги керак. Инсон ҳуқуқлари муаммоси ҳар бир давлатнинг ички ишидир, деган раҳбарлар қаттиқ янглишади”, деди С.Ганушкина.

Унинг фикрича, радикал ҳаракатлар билан инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни бирдан яхшилашга ишониш қийин. Зеро, Россия катта-катта одимлар билан авторитаризм сари бормоқда. Шунга қарамай, инсон ҳуқуқлари бўйича ишни давом эттириш керак. Зеро, бу уринишлар қачонлардир самара беради.

Ўзбекистондаги “Демократик ташаббус” ташкилоти раҳбари Искандар Худойберганов эса Россия Президентининг фармонига қуйидагича муносабат билдирди:

“Аслида инсон ҳуқуқлари билан шуғулланадиган марказларнинг ташкил этилишини фақат қўллаб-қувватлаш мумкин. Гап бу марказларнинг қанчалик самарали иш олиб боришидадир. Ўйлантираётгани шундаки, Россия раҳбарияти шу кунга инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бирортасини қўллаб-қувватламаган, бу мавзуни муҳокама ҳам қилмаган. Янги фармон эса шунчаки сиёсий ўйин бўлиши мумкин. Чунки сўнгги вақтларда Россия қаттиқ танқид остида қолди. Ахир нимадир қилиб халқаро мавқеини тиклаши керак-ку! Ғоя гўзал, аммо мақсад нима? Масала ҳам шунда”.

“Ҳюман райтс уотч” ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Алисон Гилл хоним Россия Президентининг инсон ҳуқуқлари масаласига катта эътибор қаратаётганини олқишлади.

Аммо, унинг таъкидлашича, Россия ва Ўзбекисон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ўртасида ўзаро ҳамкорлик механизми йўқ. Бу марказ Россияда юрган ўзбекларга ёрдам кўрсатиши мумкин. Бироқ Ўзбекистонда фаолият юритиш учун бу ердаги шароит ҳақида яхши тасаввурга эга бўлиш лозим.
XS
SM
MD
LG