Линклар

Россия Президенти Владимир Путин Анатолий Сафоновни терроризмга қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича ўзининг махсус вакили қилиб тайинлади.


Бу лавозимга тайинлангунича Сафонов Россия Президентининг махсус топшириқлар бўйича вакили эди.
СССР даврида КГБ контр-разведкаси офицери бўлган Анатолий Сафонов 1994 йилдан бери Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган. 2001 йилда у Россия Ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган. Анатолий Сафонов сўнгги йилларда Шимолий Кавказ, Кавказорти ва Тожикистондаги можароларни бартараф этиш ишлари билан шуғулланган.
XS
SM
MD
LG