Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:21

Хазонни ёқманг!


Ишонч Куз фаслида Тошкент кўчаларида, маҳаллаларда барг-хазонлар ёқиб юборилаётганига кўп бор гувоҳ бўлиш мумкин. Бу эса пойтахтда ҳавонинг ифлосланишини янада кучайтирмоқда.

Тошкент шаҳри ободонлаштириш бошқармаси вакили Соҳибжон Каримовнинг таъкидлашича, бундан 4-5 йил илгари барг-хазон ёқиш ҳолатлари жуда кўп учрарди. Ҳозирги кунга келиб эса бундай ҳолатлар анча камайган. Банг-хазонни ёқмаслик ҳақида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилаётгани шундай ижобий натижа бермоқда.

Миробод тумани санитария эпидемиология станцияси ходими Шуҳрат Алимов кўча фаррошларига йиғилган хазонни ёқиб юбормаслик ҳақида қатъий кўрсатма берилганини маълум қилди.

“Хусусий хонадонлар олдида йиғилиб қолган хазонлар ёқилаётгани ҳақида дарҳол бизга хабар берилишини сўраганмиз. Биз бундай ҳолатларни аниқласак, хонадонлар эгаларига маъмурий жазо қўллаймиз. Агар оддий фуқаро хазон ёққан бўлса, уларга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг (6530 сўм) 1 дан 3 баробаригача, раҳбар лавозимдагиларга эса 5 баробаригача жарима қўлланилади”, деди Ш.Алимов.

Шифокорларнинг билдиришича, хазон ёқилиши оқибатида чиқадиган тутун экологияга, фуқароларнинг саломатлигига ўта салбий таъсир кўрсатади. Унинг тутуни кишиларда бронхиал ва аллергик касалликларни қўзғатади. Айниқса, ўпка ва юрак хасталиклари билан оғриган беморлар тутундан жиддий азият чекади.
XS
SM
MD
LG