Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:49

Андижон матбуоти тарихи


Турғунбек Кекса журналист, санъат арбоби, профессор ва шоир Олимжон Холдорнинг сўзларига қараганда, шўролар ҳокимият тепасига келгандан сўнг ўз тузумини тарғиб қилиш мақсадида 1918 йил 1 январдан Андижонда рус тилида “Известия” газетасини чиқара бошлаган. У уч йилдан кейин ўзбек тилида деворий газета сифатида чоп этилган. Бу газеталарнинг нусхаси жуда кам бўлган. Андижонда ўзбек тилидаги ҳақиқий газетада 1921 йил июль ойидан чиқа бошлаган. Бу газета “Қизил қўшчи ва деҳқон” деб номланган.

О.Холдорнинг таъкидлашича, Андижонда ревком ва революцион ҳарбий кенгашнинг 1923 йилдан чиқа бошлаган “Дархон” газетаси бепул тарқатилган. Тарихий нашрлар орасида ўтган аср 30-йиллари бошларидан чиқа бошлаган “Пахта фронти” газетаси ҳам бор. У 1938 йилдан “Коммунист” номи билан нашр этила бошлаган. Ўзбекистон мустақиллиги арафасида бу газета “Андижоннома” номини олган. Мазкур газетаннг ҳар бир сони 90-йиллар бошида деярли 70 минг нусхада босилган. Ҳозир эса “Андижоннома” газетаси ҳафтасига қарийб 4 минг нусхада чоп этилади.
XS
SM
MD
LG