Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:57

Руслан Шарипов АҚШда


Ўзбекистонлик мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Руслан Шариповга АҚШ да сиëсий мухожир мақоми берилди. Бизга маълум бўлишича у шу йилнинг 21 октябрида АҚШга етиб борган. Эслатиб ўтамиз Руслан Шарипов Ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 120¸127 ҳамда 128 моддалари билан беш ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Тилга олинган 120 моддада бесоқолбозлик ҳатти-ҳаракатларига доир жиноят кўзда тутилган. 2003 йил Бўстонлиқ туман суди Руслан Шариповга нисбатан жазони енгиллаштирди. У жазони Бухородаги манзил-колонияда ўташи лозим эди. Аммо ИИВ ходими яратиб берган имкониятдан фойдаланган Руслан Шарипов Бухорога эмас бошқа томонга йўл олди. "Озодлик" мухбири Руслан Шарипов билан сухбатлашиб¸ унга мана бу саволларни берди.

А.И.: Сиз қаёққа йўл олган эдингиз?

Р.Ш.: “Мен ўша куниёқ Москвага йўл олдим. Ўша мақолада айтганимдек. Охирги кунлари Тошкентда Ички Ишлар вазирилигининг Терроризмга қарши кураш бўлими ходимлари ва менга нотаниш одамлар томонидан босим кучайди. Улар мендан зудлик билан Ўзбекистонни тарк этишни талаб қилишди. Бунинг сабабини мен ҳанузгача билмайман. Расмий равишда айтилишича, мен Бухорога, мажбурий меҳнат жазосини ўташ учун боришим керак эди. Ваҳолангки, улар босим ўтказиш йўллари билан мени Ўзбекистондан чиқиб кетишимга шароит қилиб беришди.”

А.И.: Нега айнан сизга ёрдам беришди? Ўзбекистон қамоқхоналарида сиëсий қарашлари боис жазо ўтаëтганлар кўпку. Масалан Мамадали Махмудов.

Р.Ш.: “Биласизми, Мамадали Маҳмудов ва шу каби инсонларнинг ҳануз қамоқда эканлигидан мен ҳам ташвишдаман. Менинг фикримча, менинг ишим атрофида жуда кўп ташкилотлар, хорижий ташкилотлар йиғилиб қолишди ва улар вазиятни кузатиб боришаяпти. Тўғри, Мамадали Маҳмудов ишини кузатувчилар ҳам кўп ва унга ёрдам беришаяпти ҳам. Аммо гап шундаки, у Ислом Каримовнинг ашаддий душмани бўлгани Муҳаммад Солиҳнинг яқин дўсти бўлгани боис, унинг чиқиб кетишига умид йўқ.”

А.И.: Демак Москвагача бордингиз. У ерда эса Москвани тарк этиш имконияти берилди ва сиз Америкага бориб қолдингиз?

Р.Ш.: “Москвага борганимда эса ҳеч қандай ҳужжат йўқ эди. Москвадан чиқиб кетолмасдим. Москвадаги “Қизил хоч” ташкилоти менга паспорт берди. Мен шу паспорт билан АҚШ нинг Москвадаги элчихонасига мурожаат қилдим. Шундан сўнг Америка ҳукумати менга сиёсий бошпана берди ва мен 21 октябр куни АҚШга етиб келдим.”

А.И.: Шу тариқа сиз Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штатидаги Сакроменто шаҳрига 21 октябрда етиб бордингиз. Шу ҳақида гапириб беринг.

Р.Ш.: “Сакроменто шаҳрида менинг оилам яшайди. Мен ҳозир оилам биланман. Бундан буён нима билан шуғулланишим ҳақида ҳоизир ҳеч қандай тасаввурга эгамасман, Ҳеч қандай режаларим йўқ.”

А.И.: Ҳуқуқ ҳимоячисилигида давом этасизми ёки бу ҳақда ҳам бир қарорга келмадингизми?

Р.Ш.: “Биласизми, имконият бўлиши билан инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинилиги соҳасидаги ишларимни давом эттиришни истар эдим. Ўзбекистонда эса Ислом Каримов режими бор экан. Сўз эркинлиги бўғилади, инсон ҳуқуқлари бузилади. Журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари эса миллий хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорлик қилишади. Бунга мажбур. Бошқаларида эса ички цензура бор. Бундай шароитда катта умид йўқ. Аммо, ҳар биримиз вазиятнинг ўнгланиши учун имкон қадар ҳаракат қилишимиз керак.”
XS
SM
MD
LG