Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:24

Ясир Арафатнинг сиёсий вориси ким?


Фарангис Саид Чоршанба куни Фаластин мухторияти етакчиси Ясир Арафат саломатлиги ёмонлашганидан буён жаҳон ҳамжамияти эътибори Яӄин Шарӄӄа ӄаратилганича ӄолмоӄда. Шифокорларга кўра, Арафат ӄонида тромбоцитлар камлигидан азият чекмоӄда. Бу эса лейкемия, яъни оӄӄон ёки жигар касаллиги сабаб бўлиши мумкин. Аниӄ диагноз ҳали ӄўйилмади. Жума куни Арафат Франция пойтахти Париж яӄинидаги касалхонага ётӄизилди. Фаластин раҳбари ўз ўрнига ҳеч кимни тайинламади. Айрим кузатувчилар Арафат саломатлиги ёмонлашса ёки у вафот этса, Фаластинда беӄарорлик юзага келиши мумкин, деб башорат ӄилмоӄда. Шу боис жаҳон ҳамжамияти Яӄин Шарӄдаги вазиятдан хавотир билдирмоӄда. Мутахассислар эса Арафат ўрнини ким босади, деган савол устида ўйланяпти.

Фаластин мухториятининг кучли, жасоратли ва обрўли етакчиси сўнгги 2 йил ичида жисмонан заиф ва тез-тез бетоб бўлиб турадиган ӄарияга айланди. Шу билан бирга, Рамаллоҳдаги ӄароргоҳидан чиӄа олмаса-да, 75 яшар Арафат Фаластин ҳудудидаги вазият ва ҳукуматни ўзига хос ӄатиӄӄўллик билан назорат ӄилишда давом этди.

Кузатувчиларга кўра, унинг ӄаттиӄӄўллиги ва ҳар бир кучли сиёсатчини ўзига раӄиб сифатида ӄабул ӄилиб, четлаштиришга ҳаракат ӄилиши ҳозирги вазиятга олиб келди. Арафат саломатлиги жиддий ёмонлашса, Фаластин мухториятида сиёсий бўшлиӄ юзага келади. Айни пайтда Фаластинда тартибсизликлар ва ҳокимият учун кураш бошланиши мумкин.

Шифокорлар Арафатни даволаётган бир ваӄтда, дунёда унинг сиёсий вориси ким бўлиши хусусида турли тахминлар айтилмоӄда.

Лондондаги Халӄаро масалалар бўйича ӄироллик институти ходими Надим Шеҳадий Арафат бошӄарувдан кетса ёки вафот этса минтаӄада ӄон тўкилишига ишонмайди. Шу билан бирга у Арафат ўрнини эгаллашга лойиӄ одам топиш ӄийинлигини ӄайд этади:

”Арафат кетганида, айримлар айтаётганидек, саросима бўлмайди. Аммо, бошӄа тарафдан, узоӄ келажакда Фаластин мухторияти ва унинг ташӄарисида Арафат каби, обрўга эга бўлган раҳбарни топиш ӄийин.

Фаластин мухторияти Конституциясига кўра, Арафат ўрнини 60 кун давомида Фаластин парламенти раиси Ровҳий Фаттуҳ эгаллаб туради. Сўнгра сайловлар ўтказилиши керак. Аммо конституция ҳали ҳам ратификация ӄилинмаган.

Ҳозирча Фаластин расмийлари Арафатнинг сиёсий вориси масаласини очиӄ муҳокама ӄилишдан бош тортсалар-да, кузатувчилар Ясир Арафат вафотидан кейин унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган уч киши борлигини айтмоӄда.

Номзодлардан бири – Арафат матбуот котиби Набил Абу Рудейна. У Арафат ишончини ӄозонган одам. Рудейнанинг насроний экани унинг Ғарб томонидан ӄўллаб-ӄувватланиши мумкинлигини англатади. Аммо ҳар иккала сиёсатчини яхши таниганлар Рудейна ӄобилият жиҳатидан Арафатга ета олмаслиги ва Фаластинни бошӄаролмаслигини айтишмоӄа.

Яна бир номзод – “Фаластинни озод этиш” ташкилоти бош котиби, ўтган йилда Бош вазир этиб сайланган, сўнгра Арафат томонидан ишдан четлаштирилган Маҳмуд Аббосдир. Маълумотларга кўра, Арафат ва Аббос ярашишга муваффаӄ бўлган ва сўнгги кунлар ичида 2 марта юзма-юз учрашган.

Аббосни Фаластин парламентининг кўпчилик аъзоси ӄўллаб-ӄувватлаши мумкин. АҚШ ва Европа давлатлари ҳам уни Фаластин мухторияти раҳбари сифатида кўришни истайди. Лекин Фаластиндаги айрим салоҳиятли шахслар, хусусан хавфсизлик ташкилотлари раҳбарлари Аббос номзодига ӄарши чиӄиши мумкин.

Ва ниҳоят учинчи номзод – Фаластиннинг ҳозирги бош вазири Аҳмад Қурайдир. Айрим маълумотларга кўра, уччала сиёсатчи орасида Арафат лавозими учун кураш бошланиб бўлган.

Бу шахслардан ӄайси бири Фаластин мухторияти раҳбари этиб сайланишидан ӄатъий назар, Арафатнинг сиёсий саҳнадан кетиши Яӄин Шарӄда тинчлик ўрнатиш режасига жиддий таъсир ӄилади, дейишмоӄда мутахассислар. Британиялик минтаӄашунос Надим Шеҳадий Арафатнинг кетиши тинчлик режасини амалга оширишда янги тўсиӄлар яратади, деган фикрда. Чунки Арафатдан бошӄа Исроил билан тинчлик шартномасини имзолай одадиган муносиб одам йўӄ.

Лекин Фаластин мухторияти раҳбари биографи, исроиллик мутахассис Бэрри Рубин бошӄача фикрда. У Арафат даврида боши берк кўчага кириб ӄолган тинчлик музокаралари унинг ўрнига бошӄа одам келганидан сўнг ӄайта бошланиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Кўпчилик араблар Арафатни Фаластин мустаӄиллиги учун курашган ва ҳаёти давомидаёӄ тирик сиймога айланган шахс сифатида кўради. Аксарият фаластинликлар унинг ўрнини ҳеч ким боса олмаслигини таъкидламоӄда.
XS
SM
MD
LG