Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:58

Ўзбекистон наркоманларига Швейцария тажрибаси қўлланилади


Саида Тошкентда икки кун давом этган “Марказий Осиёда наркотиклар зарарини камайтириш” мавзуида халқаро анжуман ниҳоясига етди. Мазкур тадбир Ўзбекистон-Швейцария қўшма лойиҳаси доирасида ўтказилди.

Лойиҳа миссияси Ўзбекистоннинг наркотик моддалар ва наркотик қарамлик тарқалиши олдини олиш дастурига кўмаклашишдир. Лойиҳа гиёҳвандлик моддаларига ружу қўйган кишилар соғлиғига зарарни камайтириш ва ҳаётини сақлаб қолиш, шунингдек, инъекция йўли билан наркотик қабул қилувчилар орасида ОИТС/ВИЧ тарқалишининг олдини олишга қаратилган.

Лойиҳа менежери Виктория Ашированинг сўзларига қараганда, халқаро анжуманни ўтказишдан мақсад, биринчидан, ўзаро тажриба алмашиш, иккинчидан, Марказий Осиё мамлакатларининг шу йўналишдаги ташкилотлари фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича мунозара олиб боришдир. Бу борадаги ишлар эндигина бошланмоқда.

В.Ашированинг таъкидлашича, инъекция йўли билан наркотик қабул қилувчилар жамиятнинг ёпиқ қатлами ҳисобланади. Уларга юриш-туришини ўзгартиришда ёки ОИТС муаммоси ҳақида маълумотлар етказишда мазкур қатлам ишончини қозониш керак. Шунинг учун бу тоифа гиёҳвандларни лойиҳага жалб этиш кўп вақт талаб қилади. Улар билан мулоқот (контакт) марказлари фаолиятида наркоманияга қарши кураш бўйича Швейцария тажрибаси асос қилиб олинган. Марказлар бу тажрибани Ўзбекистон шароитига мослашга ҳаракат қилади.

Анжуман иштирокчиси, Тошкент шаҳри ОИТС маркази раҳбари Собир Усмоновнинг билдиришича, Марказий Осиёда гиёҳвандлик моддасини инъекция йўли билан қабул қилувчи 400 мингга яқин киши бор. Агар улар бир марталик игналар билан таъминланмаса, ОИТС тарқалиши кенгая боради. Бироқ минтақада бир марталик игна ишлаб чиқариш заводи қуриш муаммоси турибди. Қолаверса, минтақа давлатларининг бу йўналишдаги фаолияти бир мақсадга қаратилган бўлса-да, ишлаш услублари бир-бирига мос эмас. Гиёҳвандлик хавфини камайтириш учун, аввало, реабилитация марказлари ташкил этиш зарур. Бу масала Ўзбекистонда тўла ҳал этилмаган.

Ўзбекистонда расман 20 мингга яқин наркоман рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 58,9 фоизи героин қабул қилади. Мутахассисларнинг фикрича, аслида бу рақам 10 баробар каттароқдир.
XS
SM
MD
LG