Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:55

Бухорода “Немис тўлқини” кунлари


Басира “Немис тўлқини” телерадиокомпанияси кунлари Ўзбекистонда илк бор Тошкент ва Наманган шаҳарларида ўтказилганди. 1 ноябрь куни шундай тадбир Бухорода ҳам бўлиб ўтди.

Бухородаги “Немис тўлқини” кунлари сентябрь ойида бошланган “Сиз Германияни биласизми?” танлови ғолибларини тақдирлаш билан очилди.

“Немис тўлқини” радиосининг Марказий Осиё дастури муҳаррири Дарья Брясованинг сўзларига қараганда, бундай тадбирлар радио ходимларини тингловчилар билан яқинлаштиради.

“Немис тўлқини”нинг кўрсатув ва эшиттиришларни тарқатиш бўлими ходими Яромир Янковскининг билдиришича, мазкур радио эшиттиришлари қисқа тўлқинларда тарқатилади. Қисқа тўлқинлар воситасида эшиттиришларни минглаб километр масофадан туриб эфирга тарқатиш имкони бор. Бу эса бирор давлатда цензура бор-йўқлигидан қатъи назар радио ўз тингловчисини топишини таъминлайди.

Я.Янковски Ўзбекистонда сўз эркинлиги йўқлигини таъкидлади.

“Биз мазкур мамлакат тақдирини ҳал қилувчи шахслар сўз эркинлиги ва иқтисодий ўсиш ўртасида боғлиқлик борлигини англаб етишса, яхши бўлар эди, дея умид билдирамиз. Зеро, сўз эркинлиги йўқ ерда тараққиёт ҳам бўлмайди”, деди Я.Янковски.

“Немис тўлқини” радиоси Бухорода кам сонли тингловчиларга эга. “Немис тўлқини” телевидениеси билан шартнома тузган маҳаллий телевидениелар ҳам бугунги кунда унинг кўрсатувларини эфирга бермаётир.
XS
SM
MD
LG