Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:46

Бирликчи калтакланди


Турғунбек Хабарларга кўра, Андижонда ташаббус гуруҳи томонидан номзоди вилоят халқ депутатлари кенгашига кўрсатилиши режалаштирилган “Бирлик халқ ҳаракати” партияси аъзосини номаълум шахслар калтаклаган.

“Бирлик” партияси Андижон тумани бўлими раиси Исроил Холдоровнинг сўзларига қараганда, 27 октябрь куни соат кечки еттиларда эшиги олдида “Тико” русумли оқ автомобиль турганини кўрган.

“Ундан икки киши тушиб турганди. Менинг олдимга ташаббус гуруҳлари фаоллари маслаҳатга келиб туради. Улар ҳам шу каби иш билан келган бўлса керак, деган хаёлга бордим. Улар билан кўришаётганимда бири бўйнимдан қисди ва бошимга жуда қаттиқ урди. Мен энгашиб қолдим. Иккинчиси тиззамга қаттиқ тепди. Мени итариб юбориб, қўлимни синдириш билан қўрқитишди ва машинага ўтириб кетишди”, деди И.Холдоров.

И.Холдоровнинг таъкидлашича, машинада ҳаммаси бўлиб тўрт киши бўлган. Жарбланувчи улардан бирини рўпарадан келган машина ёғдусида таниган. Бу шахс И.Холдоров мустақил касаба уюшмаси тузиш ҳаракатида юрганида уни ҳибсга олганлардан бири эди. Шу боис, жарбланувчи воқеа юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиш бефойда, деган хулосага келган.

Мухолифат ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакилларини бирлаштирган “Давра кенгаши” мувофиқлаштирувчиси Акбаржон Ориповнинг фикрича, И.Холдоров мухолифатнинг вилоятда кўзга кўринган фаолларидан биридир. У ўзининг ўткир мулоҳазалари ва хатти-ҳаракатлари билан ҳукумат вакилларини анча ташвишга туширган. Қолаверса, И.Холдоров ташаббус гуруҳи тузиш ҳаракатида юрганди. Гуруҳ йиғилиши белгиланган кунда ўтказилмади ва эртаси куни у калтаклаб кетилди.
XS
SM
MD
LG