Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:05

Фаластин раҳбарининг аҳволи "ўта жиддий"


Сўнгги кунларда халқаро жамоатчилик эътибори Фаластин раҳбари Ясир Арафат саломатлиги билан боғлиқ ходисаларга қаратилган. 29 октябр куни Арафат саломатлиги ёмонлашгани учун Париждаги ҳарбий госпиталга ётқизилди. Орадан кўп ўтмай унинг аҳволи янада оғирлашди ва ҳозирда у реанимацияда бехуш ётибди. Оммавий ахборот воситаларида Арафат ҳақида бир-бирига қарама қарши хабарлар тарқатилмоқда. Вазият билан бевосита танишиш учун душанба куни Фаластин расмийлари Парижга боришга қарор қилди.

Фаластин Президенти Ясир Арафатдан хабар олиш учун Фаластин маъмурияти Бош вазири Аҳмад Қурай, Фаластин озодлик ташкилоти Бош котиби Маҳмуд Аббос, Ташқи ишлар вазири Набил Шаат ва Парламент раиси Рути Фати душанба куни кечқурун Парижга бордилар.
Сешанба куни Фаластин маъмурияти делегациясига реанимация хонасига кириб, Ясир Арафатнинг холидан хабар олишга рухсат берилди.
Ясир Арафатни кўриб чиққанидан кейин Фаластин озодлик ташкилоти Бош котиби Маҳмуд Аббос Фаластин раҳбарининг аҳволи “ўта жиддий” эканини маълум қилди.
Париждаги меҳмонхонада бўлиб ўтган матбуот конференцияда Фаластин Ташқи ишлар вазири Набил Шаат ҳозирда Арафат оламдан ўтмаганини, унинг юраги, ўпкаси ва бошқа аъзолари ишлаётганини аммо унинг миясига қон қуйилганини маълум қилди.
Фаластин расмийси Арафат саратон касаллигига чалинмаганини айтди. Айни пайтда, Шаат Арафат заҳарланмаганини алоҳида таъкидлади.
“Фаластиндаги барча ташкилотлар қонун ва конституция доирасида фаолият юритмоқда. Вазият назорат остида” –деди Фаластин Ташқи ишлар вазири.
Шаатга кўра, Арафат оламдан ўтган тақдирда? Фаластин қонунларига кўра, 60 кун ичида сайловлар бўлиб ўтганига қадар Парламент раиси Президент вазифасини вақтинча бажаради.
Набил Шаат ҳозирда фаластинликлар Ясир Арафат соғайиб кетишини Аллоҳдан сўраб ибодат қилаётганларини билдирди.
XS
SM
MD
LG