Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:50

Яна беш кишига ҳукм ўқилди


Шайбон 10 ноябрь куни Тошкент вилояти жиноят ишлари судида баҳорда содир этилган террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатларига дахлдорликда гумон қилинган беш шахс устидан ҳукм ўқилди.

Ҳукмда айтилишича, судланувчилар Давлат Чинташев, Бахтиёр Мўминов, Ҳожиакбар Ғуломов, Ботир Сафаров ҳамда Сафарбек Абдесов етарли ҳаёт тажрибаси ва диний билимга эга бўлмаганлари ҳолда жамият учун фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, ўзлари яшаб турган юртнинг миллий қадриятларини менсимай ўта оғир жиноятларни содир этиш билан шуғулланиб келган. Яъни улар диний экстремистик, сепаратистик ва фундаменталистик ташкилотлар тузиб, фаолиятида қатнашган, ўз фаолиятларини амалга оширишда қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш, ўқотар қурол ва ўқ-дориларни босқинчилик йўли билан эгаллаш, портловчи моддалар тайёрлаш, олиб юриш, сақлаш каби ўта оғир жиноятларни қасддан содир этган.

Судланувчиларга қасддан одам ўлдириш айби ҳам қўйилди. Судда раислик қилган судья Муҳиддин Сайфиддинов келтирилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судланувчиларни 15,5 йилдан 16 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Судланувчиларнинг яқинлари суд жараёнида қонунбузарликларга йўл қўйилганини айтмоқда.

Судланувчи Бахтиёр Мўминовнинг рафиқаси сўзларига қараганда, судда эрининг айбини тасдиқловчи бирорта далил келтирилмаган. Уйда тинтув ўтказилганда ҳам у ердан ҳеч нарса топилмаган. Шунга қарамай, эрига 16 йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Ҳукм ўқилаётган куни адвокат судда бўлмаган. Адвокат бундан аввалроқ ўз мижози тергов жараёнларида калтаклангани, жароҳат излари билинмай кетиши учун суд ўтказиш етти ойга кечиктириб келинганини айтган.

Судланувчи Ботир Сапаровнинг опаси ҳам суд ҳукмидан норозилигини айтди. Унинг таъкидлашича, укаси сил касаллигининг очиқ кўриниши билан оғриган.

Судланувчилар адвокатларининг билдиришича, улар суд жараёнида бир неча бор судья эътиборини кўрсатилаётган айблар ўз исботини топмаётганига қаратган ва айрим моддалар олиб ташланмоғи лозимлигини талаб қилган. Аммо суд бу талабларни инобатга олмаган.

Суд ҳукмида айланувчилар жамият учун фойдали меҳнат билан шуғулланмагани кўрсатилган. Лекин сўзларувчининг яқинлари “Озодлик” мухбири билан суҳатда Б.Сафаров хусусий тиббиёт марказида ишлагани, Д.Чинашев устачилик қилганини маълум қилди. Б.Мўминов эса сил касаллигининг очиқ кўриниши билан оғригани учун оғир меҳнат билан шуғуллана олмаган.
XS
SM
MD
LG