Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:25

Миссия Ўзбекистон қамоқхоналаридаги аҳвол билан қизиқди


Шайбон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги миссияси Ўзбекистонга ташрифининг иккинчи куни, яъни 11 ноябрда бир қанча идораларда бўлиб, музокаралар ўтказди.

Шу куни миссия аъзолари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Владимир Норов, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсман Сайёра Рашидова, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари билан учрашди.

Ички ишлар вазирлигидаги учрашувда, вазирлик матбуот хизмати раҳбари Азиз Эрназаровнинг айтишича, инсон ҳуқуқлари, қамоқхоналардаги шароит масалалари муҳокама қилинган.

Кузатувчиларнинг фикрича, миссия аъзоларининг айнан қамоқхоналардаги вазият билан қизиқиши бежиз эмас. Зеро, БМТнинг қийноқлар масаласи бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен икки йил муқаддам Ўзбекистонда бўлганида мамлакатда қийноқлар мавжудлиги ва у мунтазам характерга эга эканини таъкидлаганди. Кейинчалик Ўзбекистон расмийлари ван Бовенни яна бир марта Тошкентда қабул қилишга тайёрлигини билдирганди. Миссия аъзоларининг Ички ишлар вазирлигидаги учрашувда қамоқхоналардаги вазиятга қизиқиши мазкур таклиф туфайли бўлиши мумкин.

Миссия аъзоларининг Ташқи ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурадаги музокара мавзусини аниқлашнинг имкони бўлмади. Шунингдек, комиссарлик вакилларининг Омбудсман С.Рашидова билан роппа-роса икки соат давом этган мулоқоти мавзуси ҳам ошкор қилинмади. Миссия раҳбари Андерс Педерсон вақти зиқлиги туфайли журналистлар билан суҳбатлашишга унамади.

Маълумотларга кўра, миссия Ўзбекистонда бир неча кун бўлади. Комиссарлик вакиллари маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан учрашиши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG