Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:57

Россия Конститутсиявий суди Татаристоннинг Лотин алифбосига ўтиш ҳақидаги сўровини рад этди.


А.Искандар Сўров Татаристон Олий суди томонидан юборилган. Мазкур сўров Россияда барча расмий тилларда кирилл алифбосини ишлатиш ҳақидаги 2002 йилда чиққан қонунга зид, деб топилди. Лотин алифбосига ўтиш тарафдорлари унда татар тилидаги товушларни ифодалаш осонроқ бўлади, деган фикрни илгари сурмоқда. Бу фикрга қаршилар эса бошқа алифбога ўтиш Татаристон жамиятини иккига бўлади ва таълим ишларини қийинлаштиради, деб ҳисобламоқдалар.

Россия конститутсиявий суди матбуот вакили Татаристоннинг Лотин алифбосига ўтиш ҳақидаги сўрови рад этилганлигини мана бу тарзда ифодалади:
"Россия федерацияси халқлари тиллари ҳақидаги қонуннинг олтинчи бўлим¸учинчи моддасига асосланиб федерация субъектлари алфавитининг график асоси ўзгартирилишига йўл қўйилмайди" .
Оддий қилиб айтадиган бўлсак¸ Россия конститутциявий маҳкамаси татарларнинг лотин графикасига ўтишига изн бермади. Россия қонунларига кўра барча федерация субъектлари кирилл ëзувига асосланган алифбо қўллашлари шарт.
Татаристон лотин ëзувига асосланган алифбога ўтсинми ë кирилл ëзувида қолсинми деган мунозара анчадан бери давом этмоқда.
Шу ўринда эътиборингизга бу борадаги баъзи маълумотларни ҳавола қилсак:

Татаристонда 1927 йилдан 1939 йилга қадар лотин графикасига асосланган алифбо қўлланилган.
1939 йилда Иосиф Сталин қарори билан Татаристонда кирилл ëзуви жорий қилинди.
1999 йил сентябр ойида Татаристон давлат кенгаши "Татар тилини лотин графикаси асосида қайта тиклаш" деган қонунни қабул қилди.
Бу ҳужжатга кўра¸ 2011 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Татаристонда кирилл ва лотин алифбоси бир вақтнинг ўзида қўлланила бошлаши керак.
Татаристондаги 60 та мактабда тажриба сифатида лотин ëзуви болаларга ўргатила бошланди.
Татаристонда лотин ëзувининг жорий қилиниши қонунийлиги юзасидан Татаристон давлат кенгашининг баъзи депутатлари ва Татаристон олий суди Россия конститутциясига сўров юборди.
2002 йил 27 ноябрда Россия давлат думаси "Россия федерацияси тиллари" тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритди. Ўзгартиш кирилл ëзувиннг Россиядаги ягона алифбо сифатида жорий этилишини тақозо қилади.
2004 йил 16 ноябр куни Россия конститутсиявий суди Татаристоннинг Лотин алифбосига ўтиш ҳақидаги сўровини рад этди.

Россия конституциявий судининг қарори Татаристонда турлича қаршиланди.
Татаристон парламенти аъзоси Разил Валиев Озодлик мухбирига Татаристон суднинг бу қарорини қайта кўриб чиқишни талаб этишини айтди:

"Россия маҳкамасининг бу қарори биз учун янгилик эмас. Афсуски Россия давлат думасидагилар алифбо масаласини сиëсий масалага айлантиришди. Россия конституциявий судининг қарори ҳам сиëсий қарор бўлди. Аммо биз қўл қовуштириб турмаймиз. Чунки биз ўзимизнинг ҳақ эканлигимизни жуда яхши биламиз. Биз татар ҳалқи миллий иродасини ҳаëтга тадбиқ этиш¸асрлардан бери бизни эзиб келаëтган рус истилочилиги юкидан қутулиш учун бу тадбирга қўл урган эдик. Биз энди Страсбургдаги халқаро судга мурожаат қиламиз. Бошқа йўлимиз йўқ" .
Айни пайтда Татаристон давлат кенгаши раиси Фарид Муҳаметшин конституцион суд қарори устидан шикоят қилинмаслигини билдирди.
Шу билан бирга Фарид Муҳаметшин Татаристонда лотин ëзувига ўтиш жараëни давом этишини ҳам урғулади.
Лотин алифбосига ўтиш тарафдорлари унда татар тилидаги товушларни ифодалаш осонроқ бўлади, деган фикрни илгари сурмоқда.
Замонавий ахборот дунëсига интергация учун лотин ëзуви қулай дейишмоқда тарафдорлар.
Шу билан бирга улар дунëдаги туркий халқлар алифбоси билан татар алифбосининг уйғун бўлиши мақсадга мувофиқ эканлигини ҳам айтишмоқда. Эслатиб ўтамиз Туркия¸Озарбайжон¸Туркманистонда бутунлай¸Ўзбекистонда эса қисман лотин ëзувига ўтилган.
Лотин алифбоси жорий қилинишига қарши бўлганлардан бири Москвадаги Ломоносов университети этнология кафедраси мудири Владимир Пименовнинг фикри эса мана бундай:
"Олтмиш йил давомида Татаристонда яратилган адабий-маданий қадриятлар кирилл ëзувидадир. Лотин ëзувига ўтиш татарларнинг бир қисмини ана шу қадриятдан махрум қилади. Иккинчидан лотин ëзувига ўтиш катта маблағни талаб қилади. Китоб¸харита¸йўл белгилари¸қўлланма ва ҳужжатларни лотинга ўтказишни ўзи бўлмайди. Бундай маблағ Татаристонда йўқ" .
Озодлик мухбири микрофонига гапирган Москвалик татарлардан бири¸муаммо маблағга эмас балки сиëсий иродага боғлиқ эканини айтади:
"Бу оғир ë енгил бўлишидан қатъий назар принцип масаласидир. Биз татарлар лотин ëзувига ўтиш учун маблағ ҳам имкон ҳам топамиз. Кимннг нима иши бор бизни қайси ҳарфга ўтувимиз билан .
XS
SM
MD
LG