Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:14

Газета белгиланган кундан олдин чоп этилди


Феруза Маълумотларга қараганда, Тошкентда рус тилида чоп этиладиган “Зеркало XXI” газетаси мазкур ҳафтада одатдагидек пайшанбада эмас, сешанба куни ўқувчилар қўлига бориб етган.

Манбаларнинг маълум қилишича, газетанинг чиқиш тартиби ўзгаришига Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбариятининг Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Владимир Бойко ўтказган матбуот анжумани билан боғлиқ мақолани зудлик билан чоп этиш тўғрисида кўрсатма бергани сабаб бўлган. Ўз навбатида, агентликка мамлакатнинг юқори лавозимли расмийлари топшириқ берган. Мақолада В.Бойко ўтказган матбуот анжумани ҳақида ўзбек журналистининг кузатишлари ва фикрлари келтирилган.

Мақолада ёзилишича, Қозоғистон МХҚ томонидан Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда ўта махфий тарзда фаолият кўрсатган “Марказий Осиё мужоҳидлари” террорчилик гуруҳи фош этилган ва аъзолари қўлга олинган. В.Бойко бу гуруҳ аъзолари, асосан, Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари эканини айтган, бироқ улар айнан Қозоғистонда фаолият кўрсатиши учун замин бўлмаганини таъкидлаган.

Мақола муаллифи Қозоғистон расмийларининг террорчилик гуруҳи ва унинг фаолияти юзасидан Ўзбекистонга оид қарашларига эътироз билдирган.

Маълум бўлишича, мана шу мақолани машҳур газеталарда зудликда чоп этиш эҳтиёжи пайдо бўлгани сабабли “Зеркало XXI” ўз чиқиш тартибини ўзгартирган.

“Зеркало XXI” газетаси бош муҳаррири Михаил Егоровнинг “Озодлик” мухбирига билдиришича, юқоридаги гап-сўзларда жон бор.

“Айнан шу мақола учун газета белгиланганидан олдин чоп этилгани очиқ-ойдин кўриниб турибди-ку. Муассисимиз мақолани тезда чоп этиш ҳақида юқоридан буйруқ борлигини айтди ва биз муассиснинг талабини бажардик. Буйруқ берган юқори ким экани ҳақида менга ҳеч ким ҳисобот бермайди”, деди М.Егоров.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Ўткир Жўраев агентлик номига билдирилган эътирозлар ўринсиз эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG