Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:11

БМТ Туркманистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволидан жиддий ташвишланиш билдирди


Арол Куни-кеча БМТ Бош ассамблеясининг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Туркманистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи тўғрисида резолюция қабул қилди. Резолюцияда сиëсий мухолифат фаоллари таъқиб-тазйиққа учраëтганидан¸ сўз ва матбуот эркинлиги чекланганидан жиддий хавотир билдирилади. Шунингдек¸ ҳужжатда Туркманистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши лозимлиги таъкидланади. Аммо Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги резолюциядаги иддаоларни рад қилди.

Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинган резолюцияда Туркманистон ҳукумати мамлакатда инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилаш учун жиддий чора-тадбирлар кўришга чақирилади. Ҳужжатда шунингдек¸ Туркманистонда сиëсий мухолифатга қарши босим ҳамон давом этаëтгани¸ сўз¸ матбуот ва диний эътиқод эркинлиги оëқ ости қилинаëтгани таъкидланади. Шу билан бирга ҳужжатда диний эътиқоди учун озодликдан маҳрум этилган барча маҳбусларни зудлик билан озод этиш лозимлиги айтилади.

Европа Иттифоқи томонидан таклиф қилинган мазкур резолюцияда Озодолик радисининг маҳаллий мухбири тазйиққа учраëтганидан жиддий ташвиш билдирилади ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Туркманистон ҳукумати халқаро ташкилотлар билан мулоқот олиб бориши зарурлиги таъкидланади.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирига Рашид Марадовга кўра¸ лойиҳа муаллфлари мамлакат ички ишларига аралашмоқда.


Унинг фикрича¸ резолюция муаллифлари ўз фикрларини бирор бир факт ëки мисоллар асосида ëритиб бермаган ва Туркманистонда сиëсий ва диний сабаблар билан ëхуд ўз фикрини баëн қилгани учун ҳеч ким қамоққа олинмаган.

Бироқ¸ Ҳолландиянинг БМТдаги вакили Ван дер Волкнинг Озодлик радиосига айтишича¸ Европа Иттифоқи расмийлари резолюцияга асос бўлувчи ишончли ва аниқ далилларга эга. Улар Туркманистон ҳукуматига инсон ҳуқуқлари соҳасида ислоҳотлар олиб бориш учун босим ўтказишни давом эттиради.

Шу йил бошларида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари комиссияси Туркманистон бўйича қабул қилган бошқа бир резолюцияда ҳукуматнинг мухолифатга қарши олиб бораëтган сиëсатидан жиддий ташвиш билдирилган эди.
XS
SM
MD
LG