Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:22

Аҳоли йўқ газга пул тўлаётир


Хабарларга қараганда, маҳаллий раҳбарлар Фарғона вилояти Бағдод туманидаги “Пахтакор” ширкат хўжалиги аҳлини Қўқон-Фарғона йўлини тўсишга уринишдан қайтарган.

Маълум бўлишича, хўжалик аҳолиси 21 ноябрь куни йўлни тўсиш орқали ўз норозилигини билдириш ниятида бўлган. Бироқ маҳаллий раҳбарлар, маҳаллалар оқсоқоллари кишиларнинг хонадонларига келиб, уларни норозилик чиқиши қилишдан тийилишга чақирган.

“Озодлик” мухбири хўжалик маркази Қўштегирмон қишлоғига етиб келганида, маҳалла фуқаролар йиғини олдида 150 нафардан ортиқ фуқаро тўпланиб турган эди.

Уларнинг айтишича, ёзда бир-бирига қўшни бўлган икки хўжалик аҳолиси газ ўтказиш мақсадида қувур учун туман газ идорасида 20 миллион сўмга яқин маблағ йиғиб берган. Аҳолининг ўзи ҳашар йўли билан қувур ётқизган. Бироқ вилоят газ таъминоти корхонаси раҳбарлари хўжаликларга газ ажратишни рад этган. Шунга қарамай, газ идораси вакиллари фуқароларнинг нафақаларидан етказиб берилмаган газ учун пул олиб қолмоқда.

“Озодлик” мухбири мазкур масала юзасидан вилоят газ таъминоти идораси, вилоят ва туман ҳокимликларига мурожаат этди. Бироқ, маълум бўлишича, Фарғонага Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев келиши муносабати билан вилоятдаги раҳбарлар уни кутиб олишга кетган экан.
XS
SM
MD
LG