Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:04

Номзодлар ташвиқоти қай аҳволда?


Феруза Айни кунларда Ўзбекистоннинг марказий телеканалларида бўлиб ўтажак парламент сайловида қатнашувчи партияларнинг ташвиқотлари эфирга узатилмоқда.

Аммо оддий фуқаролар ташвиқотлар, асосан, партияларнинг умумий платформаси ва дастури ҳақида бўлаётгани, номзод шахслар ҳақида эса деярли гапирилмаётганидан норози бўлмоқда.

“Биз партияларни эмас, балки алоҳида номзодларни сайлаймиз-ку, шундай бўлгач, номзодлар нега ўзи ва ғояларини таништирмаётир”, - демоқда улар.

Хўш, партиялар томонидан кўрсатилган номзодларнинг ўзларини ташвиқот қилиш имконияти қандай, партияларнинг фақат умумий дастурлари ва платформалари эфирга узатилаётганига сабаб нимада?

Халқ демократик партияси матбуот хизмати ходими Ҳусниддин Бердиевнинг сўзларига қараганда, партия ўзига ажратилган эфир вақтидан битта номзоднинг ташвиқоти учун фойдаланиши ҳам мумкин. Аммо эфир вақти чеклангани боис партия фақат ўз дастури ташвиқоти билан шуғулланяпти.

“Миллий тикланиш” партияси вакили Акбар Эшмуродовнинг таъкидлашича, олиб борилаётган ташвиқотлар жараёнида номзодлар ҳам ўз ғоя ва дастурларини таништиряпти. Масалан, номзодлар теледебатларда, радиодаги мулоқотларда қатнашаётир.

Ҳар иккала суҳбатдош ҳам алоҳида номзодларнинг асосий ташвиқоти уларнинг ўз сайлов участкаларида сайловчилар билан бевосита учрашувларда амалга оширилишини маълум қилди.

Мустақил кузатувчи Баҳодир Чиғатойнинг фикрича, кўп жойларда сайловчилар ўзлари сайлаши керак бўлган шахс ҳақида маълумотларга эга эмас.
XS
SM
MD
LG