Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:56

Йодланган туз - саломатлик гарови


Лобар 16 декабрь куни Тошкентда БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирликлар билан ҳамкорликда мактабларда ўтказилган “Йодланган туз – саломатлик гарови” кампанияси бошланганига бир йил тўлишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Йод танқислиги оқибатида келиб чиқадиган касалликлар Ўзбекистон аҳолиси ўртасида ҳам кенг тарқалган. Оролбуйи минтақаси эса бу муаммоларнинг маркази бўлиб қолмоқда. Маълумотларга кўра, ўзбекистонликларнинг ҳар бештадан иккитасига йод танқислиги жиддий хавф солаётир.

ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган “Йодланган туз - саломатлик гарови” кампаниясига мамлакат бўйича 6 миллион бола жалб этилди.

Эндокриология институти директори Саид Исломовнинг айтишича, йод танқислиги билан боғлиқ касалликлар, айниқса, болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Касаллик паканаликка, мия ривожи, эслаб қолиш қобилияти пасайишига олиб келади. Йод танқислиги касалликлари олдини олиш мақсадида ўтказилаётган тадбирларга болаларнинг ўзларини бевосита жалб қилиш яхши самара беради.

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили Бренда Виго “Йодланган туз-саломатлик гарови” кампаниясининг якуний қисми бола ҳуқуқлари конвенцияси қабул қилинганининг 15 йиллигига тўғри келганини таъкидлади.

Мутахассисларнинг билдиришича, дўконларда сотилаётган тузларнинг ҳаммаси ҳам йодланган эмас. Бу эса нафақат болаларнинг, ҳатто катталарнинг, айниқса, аёлларнинг соғлиғига жиддий салбий таъсир кўрсатяпти.

Халқ таълими вазирлиги вакили Ҳумоюн Акбаровнинг фикрича, агар дўконларда фақат йодланган туз сотилишига эришилса, бундай тадбирларнинг ўтказилишига ҳожат ҳам қолмаган бўлар эди. “Йодланган туз-саломатлик гарови” тадбири давомида умумтаълим мактабларининг барча ўқувчилари бу борада ўзлари тадқиқот ўтказган ва етарли тушунчага эга бўлган.
XS
SM
MD
LG