Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:24

2004 йилдаги эътиборли воқеалар


Феруза

“Озодлик” радиоси 2004 йилда Ўзбекистонда журналистлар ҳаётида содир бўлаётган муҳим воқеалар, ўзбек журналистикаси муаммолари, оммавий ахборот воситаларига ўтказилаётган тазйиқлар ва ҳоказолар ҳақида хабарлар бериб борди. Ҳозир ўтиб бораётган йилдаги баъзи эътиборли воқеаларни эсга олишни лозим топдик.

2004 йилда “Правда востока” газетаси ходимаси, журналист Наталья Кочубей ўғирлик мақсадида уйига бостириб кирган жиноятчилар томонидан ўлдириб кетилди.

Наманган вилоятида чоп этиладиган “Поп тонги” газетаси бош муҳаррири Ортиқали Намозов узоқ йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

“Правда востока” газетаси мухбири Сергей Ежков, “Гранд” радиоси бош муҳаррири Аъло Хўжаев, журналистлар Алишер Таксанов ва Эльмира Ҳасанова оммавий ахборот воситаларидаги дадил чиқишлари учун ишдан бўшатилди.

Мустақил журналист Исмат Хушев оиласи билан хорижга чиқиб кетди.

Ангрендаги “Орбита” нодавлат телевидениеси фаолиятига тўсқинлик қилишга уринишлар бўлди.

Навоий телевидениеси журналисти Нодира Самандаровага муттасил тазйиқлар ўтказилди.
XS
SM
MD
LG