Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:33

Президент девони пикет қилинди


Зикрилло Ишонч 24 декабрь куни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари ва оддий кишилардан иборат ўттиздан ортиқ фуқаро Ўзбекистон Президенти девони олдида турли талаблар билан пикет ўтказди.

Пикет иштирокчилари, асосан, маиший ва иқтисодий талабларни илгари сурди. Кўпчилик суд ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳақ-ҳуқуқлари паймол қилинаётганидан норозилик билдирди.

Баъзи фуқаролар Ўзбекистоннинг 1992 йилда чиқарилган заёмлари учун ўша даврдаги қиймат бўйича пул тўланишини талаб қилди. Шунингдек, ҳукумат бир неча йиллар давомида Марказий банкдан олган қарзини қайтариш ўрнига халқ ҳисобидан кечиб юбораётгани учун сиёсий раҳбарларнинг изоҳи талаб қилинди.

Пикетнинг айрим иштирокчилари аҳоли ҳукуматнинг нотўғри сиёсати оқибатида коммунал хизмат учун жуда катта миқдорда қарздор бўлиб қолгани, бу қарзлардан кечилиши лозимлигини таъкидлади.

Пикетда қашқадарёлик тадбиркор Қаҳрамон Диёровнинг яқинлари ҳам иштирок этди. Уларнинг сўзларига қараганда, Миллий хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари ноқонуний ҳолатда Қ.Диёровни ўқотар қуролдан отган. Айни пайтда у касалванд ҳолда ҳибсхонада сақланмоқда.

Пикетчиларнинг талабларини ўрганиш мақсадида Президент девони ходимлари улар билан мулоқотга киришди. Улар пикетчилар вакиллари билан мутасадди шахслар гаплашишга тайёрлигини билдирди. Қ.Диёровнинг яқинлари муаммо юзасидан девон қабулхонасида бўлди. Маълум бўлишича, уларга масала ижобий ҳал этилишига ваъда берилган.
XS
SM
MD
LG