Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:42

Эркчилар ўзининг собиқ биносини пикет қилди


Тўлқин 19 январь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси биноси “Эрк” демократик партияси аъзолари томонидан пикет қилинди. Илгари бу бинода “Эрк” партиясининг қароргоҳи жойлашган эди.

Пикетда “Эрк”нинг ўндан зиёд аъзоси қатнашди. Таъкидлаш керакки, жорий йилда эркчилар бу бинони иккинчи марта пикет қилмоқда.

Пикет иштирокчиси, “Эрк” партияси бош котиби Отаназар Ориповнинг сўзларига қараганда, прокуратура қонунлар ижросини, уларнинг устиворлигини таъминлаши зарур бўлган асосий орган ҳисобланади. Шунинг учун эркчилар айнан шу бинони пикет қилмоқда. Пикетчилар, асосан, сиёсий маҳбуслар, жумладан, Муҳаммад Бекжон, Мамадали Маҳмудов, Рашид Бекжон, Мурод Жўраев, яқинда Чирчиқда ҳибсга олинган Баҳодир Қамбаров, Аҳмаджон Одилов ва бошқаларнинг озод қилинишини талаб этаётир.

Пикет иштирокчиси Нуриддин Жуманиёзов эркчилар коммунал тўлов борасидаги айрим талабларни ҳам илгари сураётганини билдирди.

“Ҳозир ҳамма коммунал тўлов кўпайиб бораётганини айтиб юрибди. Лекин уларнинг шикоятини тинглайдиган идора йўқ. Биз бу тўловлар бўйича қарзлар кечиб юборилишини талаб қиляпмиз”, - деди Н.Жуманиёзов.

Пикет иштирокчиси Дилором Исҳоқова бу ерда илгари сурилаётган талабларга расмий жавоб берилишига ишонмаслиги, аксинча талаблар билан чиқаётган фуқароларга тазйиқ ўтказилиши мумкинлигини таъкидлади.

Пикет вақтида унинг иштирокчиларига тазйиқ ўтказилгани кузатилмади.
XS
SM
MD
LG