Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:32

Ҳаж мавсумида порахўрлик ва коррупция ҳақидаги миш-мишлар


А.Арал Пост Совет давлатларида кўплаб мусулмонларга Ҳаж зиëратини бажо келтириш учун қўлай имкониятлар пайдо бўлди. Лекин бу имкониятлар билан бирга Ҳажга боришни ният қилган мусулмонлар порахўрлик ва коррупция муаммоларига рўпара бўлишди.

Собиқ Совет иттифоқининг аксар республикаларида Ҳажга борувчиларни ҳукумат идоралари вакиллари танлайди ва ҳукумат ўзи истаган саëҳлик агентликларига Ҳаж сафарини ташкил этиш учун рухсат беради. Бундан ташқари Саудия Арабистони ҳар йили ҳар бир мамлакатдан ҳажга борувчи одамлар сонини белгилайди. Бу вазият ҳукумат амалдорларига порахўрлик учун йўл очиб бермоқда. Бу йил Ўзбекистондан Ҳажга кетиш учун мурожаат қилган олти минг кишидан тўрт минг 270 одамга виза берилди.

Айрим ўзбекистонлик мусулмонларнинг сўзларига кўра¸ диний идоралар амалдорлари Ҳажга кетиш учун мурожаат қилувчилардан уларни танланган зиëратчилар рўйхатига киритиш учун 500 доллар пора талаб қилганлар.

Ўзбекистон ҳукумати қошидаги Диний ишлар бўйича қўмита вакили Шуҳрат Исмоилов Озодлик радиосига берган суҳбатида Ҳаж зиëратига кетиш масаласи билан боғлиқ порахўрлик ҳақидаги даъволарни рад этди.

Илгарироқ айтиб ўтганимиздек¸ ҳукумат идоралари муайян саëҳлик агентликларига Ҳаж билан боғлиқ ташкилий масалалар билан шуғулланишга рухсат беради. Бу эса саëҳлик агентликларига Ҳаж учун билет нархларни кўтариш орқали Ҳажга кетувчилар ҳисобидан қўшимча даромад кўриш имконини беради.

Шундай агентликлардан бири¸ Қозоғистондаги "Спутник" саëҳлик агентлиги жорий йилда 320 нафар қозоғистонлик мусулмонни Маккага юборган. Агентлик вакили Амонгелди Эренғаипга кўра¸ бу йилги ҳаж сафари билан боғлиқ харажатлар одам бошига 2600 долларни ташкил этган.

"Бу пул ҳамма нарсани ўз ичига олади. Озиқ-овқат¸ транспорт¸ икки томонлама учқич билети ҳаммаси бўлиб 310 минг танга¸ яъни 2600 доллар бўлади. Қурбонлик учун қўшимча 100 доллар тўлаш керак. Бу 2600 долларга кирмайди. Бу пулни тўлаш-тўламасликни ҳар бир зиëратчи ўзи ҳал қилиши керак"¸ - деди Қозоғистоннинг "Спутник" саëҳат агентлиги вакили.

Саудия Арабистони 2005 йилда Озарбайжон учун 8 минг зиëратчига ўрин ажратди. Бироқ Озарбайжондан фақат 3 минг киши ҳажга кетди.

Дин масалалари бўйича мутахассис Феликс Корлей бунинг сабабини ҳаж нархининг баландлигида¸ деб ҳисоблайди.

"Озарбайжонда Ҳаж сафарини ташкил этиш ҳуқуқи бир-иккита ширкатга берилгани кўплаб мубоҳасаларга сабаб бўлди. Айрим овозаларга қараганда¸ бу ширкатлар ҳаж учун талаб қилаëтган 1200 доллар аслида рақобат натижасида ўрнатилиши мумкин бўлган нархдан анча юқори. Нархлар шу қадар баландки¸ билет сотиб олиш учун бировга пора беришнинг ҳам ҳожати йўқ. Чунки бўш жой жуда кўп"¸ - дейди Корлей.

Россия мусулмонлари Ҳаж зиëрати учун Қозоғистон ва Озарбайжон ҳожиларига қараганда камроқ¸ яъни минг доллар атрофида пул тўлашларига қарамай¸ улар бу нархнинг баландлигидан шикоят қилмоқда. Россиялик таниқли исломшунос Муҳаммад Расул Мугумаев бу ҳақда шундай дейди.

"Шикоятлар жуда кўп. Масалан¸ кеча Ингушистон ва Доғистондан одамлар келиб Диний ишлар бўйича кенгашдан шикоят қилишди. Мен диний ишлар бўйича ҳукумат бошқармаси расмийлари билан гаплашганимда¸ улар менга биз нима ҳам қилардик¸ тепадан олинган бўйруққа кўра нарх ўрнатамиз¸ деб айтди. Шундай бўлса ҳам буни оқлаб бўлмайди. Исламда алдаш тақиқланади"¸ - деб фикр билдирди Мугумаев.

Пост-Совет республикаларидаги диний эркинлик масалалари бўйича мутахассис Феликс Корлейнинг айтишича¸ Ҳаж сафари давлат монополиясида экани ҳамда бу масалада шаффофлик йўқлиги Ҳажга юбориш жараëнида коррупция ва порахўрлик ҳолларининг юз беришига сабаб бўлмоқда.

"Марказий Осиëнинг баъзи республикларида ҳукумат Ҳажга ким бориши мумкинлигини чегаралаб қўйган. Ҳажга бориш учун одамлар пора бериши ëки таниш-билишлар орқали масалани ҳал қилиши керак¸ деган тахминлар бор"¸ - дейди мутахассис Корлей.
XS
SM
MD
LG