Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:06

Тошкентда уй-жой қимматлашмоқда


Зикрилло Ишонч Сўнгги ойлар давомида Тошкентда уй-жойларнинг баҳоси анча кўтарилгани кузатилмоқда. Хонадонлар нархи қайси туманда жойлашгани ва ҳолатига қараб, аввалгидан тахминан 1000-2000 долларгача қимматлаган.

Тошкент уй-жой бозоридаги даллоллардан (маклер) бирининг сўзларига қараганда, Юнусобод туманида пастки қаватда жойлашган бир хонали квартиранинг баҳоси 3000 доллар, 2 хоналилари эса 4,5-5 минг доллардир. Агар уй таъмирдан чиқарилган бўлса, баҳоси янада ошади.

Маълум бўлишича, шаҳар марказидаги уйлар баҳоси янада қиммат. Масалан, “Халқлар дўстлиги” метро бекати ҳудудида уч хонали уй баҳоси 15 минг долларгача боради. Чет жойларда, масалан, Қорақамишда уч хонали уйни 5-7 минг долларга харид қилиш мумкин.

Даллолларнинг айтишича, Тошкентда уй-жойларнинг нархи аслида бундан икки йил аввал аста-секинлик билан кўтарила бошланган. Бугунги кунгача нархлар ўртача 50-60 фоиз ўсган.

Бозордаги суҳбатдошлар кўпчилик уйларини сотиб, чет элга яшашга ёки ишлашга кетаётгани, Тошкентда бошпанага эга бўлишни истаётганларнинг кўпчилиги Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидан эканини билдирди.

Сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев Тошкентда уй-жойларнинг нархи ошиб бораётгани сабабларини бошқачароқ изоҳлади.

“Ўзбекистонда инфляция даражаси расман 4 фоиз экани айтмоқда. Аслида бу кўрсаткич 70 фоиздан кам бўлаётгани йўқ. Демак икки йилда сўм 140 фоиз қадрсизланган. Шунинг учун баъзи банклар ўз жамғармасини сақлаб қолиш учун ўнлаб эмас, юзлаб ҳовлилар, квартиралар сотиб оляпти. Бу уйлар Ўзбекистон фуқаролари номига харид қилинади, албатта”, - деди Т.Йўлдошев.

Иқтисодчи Иброҳим Ҳакимовнинг таъкидлашича, бозордаги нархни талаб ва таклиф белгилайди. Агар уй-жойлар баҳоси кўтарилаётган бўлса, демак уларга талаб отган. Талаб ортиши эса аҳолининг харид қилиш қобилияти кўтарилгани билан боғлиқ бўлади.
XS
SM
MD
LG