Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:41

Ваъда берилди, гап бажарилишида қолди


Фирдавс Қашқадарёда, хусусан, Қарши шаҳрида аҳолини электр энергияси ва газ билан таъминлашга узилишлар мунтазамлик тусини олди. Кишилар турли идораларга ўз норозиликларини очиқдан-очиқ билдирмоқда.

Қарши шаҳрида газ таъминоти ўтган йилнинг октябрь ойи ўрталаридан бошлаб ёмонлашди. Аҳолининг айтишича, парламент сайлови арафасида таъминот анча яхшиланган. Бироқ сайловдан сўнг газ босими яна пасайган.

Қаршидаги “Маҳаллот” маҳалласи аҳлининг сўзларига қараганда, электр ва газ таъминотидаги муаммолар бўйича шаҳар ҳокимлигига бир неча марта мурожаат қилинган. Лекин ижобий натижа бўлмаган.

Аҳволнинг кундан-кун ёмонлашиб бораётгани маҳалла аҳлини шаҳар ҳокимлиги олдида норозилик акцияси ўтказишга ундади. Бироқ иш акция ўтказишгача бориб етмади.

“Маҳаллот”да яшовчи Ўғилой Ёқубованинг таъкидлашича, акция бошланмасидан шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нормурод Ҳамзаев уларни қабул қилган ва муаммони бартараф этишга ваъда берган.

Вилоят газ корхонаси вакили Музаффар Боймировнинг айтишича, Қаршида аҳолининг газдан дебиторлик қарзи 1 миллиард сўмга яқинлашиб қолган. Агар аҳоли бу қарзни ўз вақтида тўлаганида газ муаммоси бўлмас эди. Бугунги кунга келиб вилоятнинг “Ўзтрансгаз”дан қарзи 4 миллиард сўмга етган.

Норасмий маълумотларга кўра, нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ҳам муқобили бўлмаган Таллимаржон электр станциясининг биринчи блоки ишга тушган ва электр энергияси ишлаб чиқармоқда.

Мамлакат газ ва электр энергиясининг асосий қисмини етказиб берадиган Қашқадарёда бундай муаммоларнинг пайдо бўлишига сабаб, мустақил кузатувчиларнинг эътирофича, газ ва электр энергиясининг хорижга экспорт қилинаётганидир.
XS
SM
MD
LG