Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:25

Қамчиқ довони ёпиб қўйилди


Саида Бир неча кундирки, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларини Фарғона водийси билан боғловчи Қамчиқ довони автомобиллар қатнови учун ёпиб қўйилган. Довон кучли қор кўчкиси хавфи мавжудлиги боис беркитилгани айтилмоқда.

“Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясидан олинган маълумотларга кўра, тегишли идораларнинг қор кўчкиси хавфи кутилаётгани ҳақидаги хулосасига асосан Қамчиқ довонининг 150 ва 176-километрлари оралиғида ҳаракатни тўхтатишга қарор қилинган.

Компания вакилининг билдиришича, кўчки хавфи бор ҳудудлардан йўловчилар олиб чиқилган. Ҳозир довонда тозалаш ишлари бошлангани йўқ. Чунки кучли кўчки хавфи ҳали ҳам сақланиб турибди. Довоннинг бир қисмига эса 1 миллион куб метрдан ортиқ ҳажмда кўчки тушган. Кўчки хавфи йўқ ҳудудларга йўловчилар ўтказилмоқда.

Ҳайдовчи ва йўловчиларнинг таъкидлашича, Қамчиқ довонида ҳаракат 1 февраль куни тўхтатилган. Ёпилган йўлнинг икки томонида қолган кишиларни озиқ-овқат билан таъминлаш йўлга қўйилган.

Фарғона водийси вилоятларига йўловчи поезд ҳафтада бир марта қатнайди. Самолёт чиптаси эса анча қиммат. Шунинг учун Қамчиқ довонининг ёпилиши мазкур вилоятлар аҳли учун жуда қимматга тушмоқда.

Норасмий маълумотларга кўра, Қамчиқ довони февраль ойининг ўрталаригача очилмайди.
XS
SM
MD
LG