Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:21

Порнография Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалмоқда


Зикрилло Ишонч Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳар ва туманларида порнографик характердаги адабиётлар, видеокассеталар, дисклар савдоси баъзан ошкора, айрим ҳолларда эса пинҳона амалга оширилаётгани ҳақида маълумотлар бор.

Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ ва божхона қўмиталари ходимлари порнографик воситалар савдосига қарши тез-тез рейдлар ўтказиб туради.

Давлат солиқ қўмитаси ходими Дилшод Тўрахоновнинг сўзларига қараганда, 2004 йилда порнографик воситалар савдосига қарши 559 та рейд ўтказилган. Бу рейдлар чоғида 327 та шу турдаги қонунбузарлик аниқланган. Умумий қиймати 142 миллион 881 минг сўм бўлган 67 минг 380 дона порнографик воситалар мусодара қилинган. Қонунбузарларга нисбатан 4 миллион 40 минг 600 сўм жарима белгиланган ва ундирилган.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги вакили Гулнора Илёсованинг таъкидлашича, порнографик воситалар Ўзбекистонга, асосан, четдан олиб келинади. Вазирлик бу характердаги воситаларни экспертиза қилиш билан ҳам шуғулланади. Бозорларда бу турдаги видеокассеталар сотилиши кам учрайди. Лекин шаҳвоний журналлар савдоси анча кенг тарқалган.

Г.Илёсованинг фикрича, порнографик виситаларга қарши курашиш жуда қийин иш. Чунки ҳозир бундай воситаларни Интернет ёки йўлдош антенна ёрдамида бемалол қўлга киритиш мумкин. Интернет ва антеннани эса тақиқлаб бўлмайди.
XS
SM
MD
LG