Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:53

БМТдан кўра МХХдан маълумот олиш осон


Феруза Маълум бўлишича, журналистларнинг Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ва халқаро ташкилотлардан ҳам маълумот олиши кундан-кунга қийинлашиб боряпти.

“Немис тўлқини” радиосининг Ўзбекистондаги мухбири Юрий Черногаевнинг сўзларига қараганда, бу ташкилотлар мамлакатдаги фаолияти давомида жаҳон ҳамжамияти фикрларига қарши боришга мажбур бўлади. Улар Ўзбекистондаги вазиятдан жаҳон ҳамжамиятини огоҳ этиб туриш учун ҳар қандай йўл билан бўлса-да, бу ерда ишлаб туришни маъқул кўради. Шунинг учун улар Ўзбекистон ҳукуматига ёқмайдиган маълумотларни тарқатишдан ўзини тийиб туради.

“Тўғрисини айтсам, БМТдан маълумот олишдан кўра Миллий хавфсизлик хизматидан ахборот олиш осонроқ”, - деди Ю.Черногаев.

Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг (Буюк Британия) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Галима Бухорбоеванинг таъкидлашича, бу мамлакатда маълумот олиш ҳар бир журналист учун жуда оғир иш. Сўнгги 2-3 йил давомида эса БМТ ва ЕХҲТ каби йирик ташкилотларнинг ҳам худди ўзбек расмийлари каби ОАВ вакилларидан қочиши очиқ кўриниб қолмоқда. Бу ташкилотлар ҳукумат билан муносабатларни бузмасликни маъқул кўрмоқда. Чунки агар улар бу каби ташкилотлар ОАВ вакиллари билан учрашса, мавжуд вазиятга холис баҳо бериши лозим бўлади. Бу баҳо эса уларнинг Ўзбекистондаги фаолиятига чек қўйилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун улар тадбирларга журналистларни саралаб чақиришни йўлга қўйган.

Маҳаллий журналист Саида Сайҳуннинг эътирофича, хорижий ташкилотлар ўзбек ОАВ вакиллари билан яқин ҳамкорлик қилади. Кўпинча улар ўз фаолияти ҳақида ахборот беришни яхши кўради.
XS
SM
MD
LG