Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:04

Исмлик сув ҳам пул туради


Лобар Сирдарё вилоятининг Сардоба ва собиқ Меҳнатобод (ҳозир Ховос туманига қўшиб юборилган) туманларида яшовчи аҳоли 5-6 йилдан буён ичимлик сувни сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган фуқароларнинг сўзларига қараганда, нафақа ва маошларнинг бир қисми сув сотиб олишга сарфланмоқда. Аҳоли нафақа ва маошлар ўз вақтида берилмаган пайтда бетон ариқлардан олинган сувни истеъмол қиляпти.

“Сувнинг пақирини 5 сўмдан сотиб оламиз. Оиламизда 8 киши бор. Ойига 600 сўм пул сув сотиб олишга кетади. Баъзилар эса сув учун ҳафтасига минг сўмгача сарфлайди”, - дейди фуқаролардан бири.

Баъзан бетон ариқларда ҳам сув бўлмай қолади. Ёғингарчилик мавсуми аҳолининг жонига аро киради. Улар кўпинча қор ва ёмғир сувларини ишлатади.

Янгиер шаҳрини сув билан таъминловчи қувур шундоққина Қаҳрамон Норчаев номидаги қишлоқ ёнгинасидан ўтган. Яқин атрофдаги учта қишлоқ аҳли қувурни тешиб, сувидан фойдаланади. Қувурдаги бу тешикдан сув олиш анча хавфли бўлиб, ундан йиқилиб ўлиш ҳолати ҳам кузатилган.

Хадича Қорақулованинг 14 ёшли қизи Муҳаббат ўтган йили шу ердан сув олаётиб йиқилиб тушган ва ердаги темирга боши билан урилиб, ҳаётдан кўз юмган.

Х.Қорақулованинг айтишича, қувурдан сув олаётиб, оёғи, қўли синганлар кўп. Лекин бундай фожеалар аҳволни ўзгартираётгани йўқ.

Сирдарё вилоятидаги “Сувоқова” бошқармаси бош муҳандиси Маҳмуд Рисқиевнинг таъкидлашича, 2007 йилгача вилоят аҳолиси тўлиқ ва узлуксиз ичимлик сув билан таъминланади. Бунинг учун маҳаллий бюджетдан 57 миллион сўм ажратилиши режалаштирилган. Шундан 7 миллион сўми собиқ Меҳнатобод, ҳозирги Ховос туманидаги тик қудуқларни таъмирлашга ишлатилади.
XS
SM
MD
LG