Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:35

Аёл журналистлар эркаклардан журъатлироқ


Саида 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Озодлик” мухбири аёл журналистларнинг ўй-хаёллари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида суҳбатлашди.

Радиожурналист Гавҳар Саломова ҳар замонда журналистика аёллар учун сал қийин соҳа, деган фикрга боришини таъкидлади.

“Аёл журналистлар ижтимоий муаммолар, камчиликларни яхши илғай олади. Бироқ уларни мана шу мавжуд муаммолар ҳақида гапира олмаслик қийнайди”, - дейди Г.Саломова.

Журналист Нодира Ҳидоятованинг фикрича, журналист учун энг муҳими эркин ижодий муҳитдир. Аммо Ўзбекистонда бундай муҳит йўқ.

Журналист Зубайда Исҳоқованинг таъкидлашича, бугунги кунда эркак журналистларга нисбатан аёл журналистларда журъат кучлироқ. Уларнинг ўзбек матбуотидаги жиддий чиқишлари анча-мунча. Масалан, хотин-қизларнинг мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий қийинчилик сабабли чет элларга чиқиб кетаётгани, фаҳш йўлларни танлашга мажбур бўлаётганини аёл журналистлар қаламга олган.

“Ўзим ишлайдиган таҳририят мисолида гапирадиган бўлсам, эркак журналистлар бирорта жиддий мақола ёзмайди. Ваҳоланки, қай жабҳага қараманг, кўплаб муаммоларга рўбарў келасиз”, - деди З.Исҳоқова.
XS
SM
MD
LG