Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:43

Ўзбекистонда 22 мингдан ортиқ гиёҳванд бор


Феруза 10 март куни БМТнинг Гиёҳвандлик моддалари устидан назорат ва жиноятчиликка қарши кураш халқаро қўмитасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2004 йилда гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказди.

Тадбирда қўмитанинг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Жеймс Каллахан Ўзбекистонда гиёҳвандлик моддалари савдоси ва гиёҳвандлик муаммолари у қадар ташвишли эмаслигини таъкидлади.

“Наркотиклар устидан назорат бўйича халқаро қўмита айни соҳада Ўзбекистондаги вазиятни қониқарли ҳисоблайди. Бироқ қўмитани наркотик моддалар бўйича минтақадаги умумий вазият ташвишга солади. Чунки бундай моддалар манбаи бўлмиш Афғонистон минтақага қўшни ва унинг савдоси, асосан, шу давлатлар орқали йўлга қўйилган”, - деди Ж.Каллахан.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш ахборот-таҳлил маркази раҳбари Камол Дўсметовнинг билдиришича, жорий йилда Афғонистонда гиёҳвандлик моддалари етиштириш ҳар йилгидан кўпайган. Бу эса минтақа давлатлари, хусусан, Ўзбекистон учун ташвишлидир.

К.Дўсметовнинг таъкидлашича, ўтган йили Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний тарқатиш бўйича 8,5 мингдан ортиқ жиноят фош этилган. 1633 килограмм наркотик модда ушлаб қолинган. Бу 2003 йилдаги кўрсатгичдан 51 фоиз кўпдир. Гиёҳвандлик моддаларини ушлаб қолиш ҳолатлари Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятларида кўп кузатилган.

К.Дўстметов Ўзбекистонда расман рўйхатга олинган гиёҳвандлар сони 22 мингдан ортиқлиги, мамлакат бўйича гиёҳвандлар учун 200 га яқин ишонч пункти ишлаб турганини маълум қилди.

Мустақил манбаларнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда расман рўйхатга олинмаган гиёҳвандлар ва ОИТСга чалинган беморлар сони расмий кўрсаткичдан бир неча баробар ортиқдир.
XS
SM
MD
LG