Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:59

Беморлар сони аслида кўпроқ


Саида Расмий маълумотларда Тошкентда февраль ойи бошларида тарқалган ичтерлама касаллиги билан оғришда гумон қилиниб, 8 киши шифохонага ётқизилгани айтилса-да, мустақил манбалар беморлар сони бундан бир неча марта кўплигини маълум қилмоқда.

Айрим манбаларга кўра, ичтерлама туфайли шифохонага ётқизилганлар шу касалликдан даволанилаётган бўлса-да, юқорининг топшириғи билан маълумотни яшириш мақсадида уларга атайин бошқа ташхис қўйиляпти.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бу маълумотларни ўз исмини ошкор этишни истамаган тиббиёт ходимлари ҳам тасдиқлади. Улар ичтерламага чалинган орасида болалар ҳам борлигини таъкидлади.

Тиббиёт ходимларидан бирининг сўзларига қараганда, бемор шахс оиласида ҳам касаллик тарқалиш хавфини камайтириш ишлари кучли кузатув-текширув тартибида амалга ошириляпти.

Яна бир тиббиёт ходимининг айтишича, касаллик тарқалиши хавфини камайтириш мақсадида бемор билан мулоқотда бўлган барча шахсларга ичтерламанинг олдини оладиган дорилар тарқатилмоқда.
XS
SM
MD
LG