Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:56

Ўзбек оммавий ахборот воситалари ўша-ўша


Феруза

Қирғизистонда ўтган ҳафта юз берган воқеалар дунё оммавий ахборот воситалари диққат-этиборида бўлди. Бироқ Ўзбекистон ОАВ, кузатувчиларнинг фикрича, бу ҳақда етарли маълумотлар тарқатмасликни маъқул кўрди.

Маҳаллий журналист Акбар Жонузоқовнинг сўзларига қараганда, Қирғизистон воқеалари фақат хорижий ва электрон ОАВ маълумотларига таяниб ёритилган. Аслида Ўзбекистон телерадиокомпанияси ёки бошқа ОАВнинг Қирғизистонга мухбир жўнатиб, воқеаларни биринчи қўлдан ёритишга молиявий имконияти етарли эди.

Журналист Саида Сайхун Ўзбекистон ОАВ Қирғизистон воқеаларини қониқарли ёритди, деган фикрда.

“Радиода ҳам, телевидениеда ҳам етарли даражада ёритилди. Бундай воқеаларга барча мамлакатлар ўз манфаатидан келиб чиқиб муносабат билдиради. Назаримда Ўзбекистонда бу воқеаларга энг одил фикр билдириляпти”, - деди С.Сайхун.

Журналист Шаҳло Шукурованинг таъкидлашича, Қирғизистондаги воқеалар ҳали етарлича ойдинлашгани йўқ. Шунинг учун ўзбек журналистлари бу воқеаларни таҳлил қилишни ҳозирча эрта ҳисоблайди.

Мустақил журналист Алимардон Аннаевнинг айтишича, Қирғизистон воқеалари энг авжига чиққан бир пайтда Ўзбекистон ОАВ қишлоқ хўжалик мавзуси ёки шу каби бошқа мавзулар билан банд бўлган.

“Биз ўзбек матбуотида бу воқеага оид таҳлил ёки ёндашувни кўрмадик, - деди А.Аннаев. Оғзига мум солиб туришни цензурами, қўрқувми ёки бир кишининг оғзини пойлаб ўтишми, нима деса бўлади?”
XS
SM
MD
LG