Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:38

Тошкент “Хиросима тинчлик тоши”га эга бўлди


Феруза 29 март куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Маданият халқаро карвонсаройида тинчликнинг рамзий тимсоли - “Хиросима тинчлик тоши”нинг расмий очилиш маросими бўлди.

Маросимда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Қосимов, Тошкент шаҳри ҳокими Рустам Шоабдураҳмонов, “Хиросима тинчлик тоши” уюшмаси раиси Мичио Умемото, Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Юичи Пимихито, ўзбекистонлик санъат ва маданият арбоблари иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққанлар бу тош Хиросимада қарийб 60 йил муқаддам портлаган атом бомбаси оқибатларини бугунги авлодга эслатиб туриш, жаҳон жамоатчилигини тинчлик учун курашда ҳамкорлик қилишга даъват этиш мақсадларида ўрнатилаётганини таъкидлади.

Р.Шоабдураҳмонов мазкур тош ўзбек ва япон халқларининг дунёда тинчликни сақлаш ва мустаҳкамлаш йўлидаги муштарак кураши рамзи эканини айтди.

М.Умемото эса Хиросима халқининг тинчлик учун курашлари рамзи бўлмиш ушбу тошни Ўзбекистонда ўрнатиш шарафига муяссар бўлинганидан беҳад миннатдор эканини билдирди.

“Бугун биз ўрнатган тинчлик тоши Хиросимада атом бомбаси портлаши оқибатида вайрон бўлган темир йўл кўпригининг бир парчасидир. Бу тош ўша мудҳиш фожеанинг бевосита гувоҳи. Биз тошга бутун дунёда тинчлик бўлишини истаётган аёл сиймосини туширдик”, - М.Умемото.

У бундай рамзий тош дунёдаги энг тинчликсевар мамлакатлар раҳбарларига тинчликни сақлаш йўлидаги хизматлари учун тақдим этилишини маълум қилди.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Р.Қосимов М.Умемотога “Хиросима тинчлик тоши” учун мамлакат Президенти ва халқи номидан миннатдорлик билдирди.

“Биз бу тошни МДҲда биринчилардан бўлиб Ўзбекистонга ўрнатишга қарор қилинганидан бениҳоя мамнунмиз. Биз бу рамзий тошни мамлакатимизнинг дунёда тинчлик ва аҳоли хавфсизлигини мустаҳкамлаш, ядро қуролларини тарқатмаслик йўлидаги ҳаракатлари учун берилган юксак баҳо сифатида қабул қиламиз”, - деди Бош вазир ўринбосари.

Япония элчиси Ю.Пимихитонинг маълум қилишича, “Хиросима тинчлик тоши”ни ўрнатиш учун танланган Тошкентдаги Маданият халқаро карвонсаройи Хиросима фожеалари шоҳиди бўлган машҳур япон жамоат арбоби ва рассоми Икуо Хираяма ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан ташкил этилган.
XS
SM
MD
LG