Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:26

Ўзбек машиналари Россияда харидоргир


Феруза Ўзбекистондаги “ЎзДЭУавто” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган “Нексия” ва “Матиз” русумли автомашиналар харидоргирлиги жиҳатдан Россия бозорларида етакчи ўринларда турибди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1-чорагидаёқ Россияда “ЎзДЭУ”нинг 15 мингдан ортиқ автомобили сотилган. Шуларнинг 10,5 мингдан ортиғи “Нексия”дир. “ЎзДЭУавто” жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар кўп автомобиль сотган.

“ЎзДЭУавто” корхонасининг Россиядаги ваколатхонаси вакиласи Ксения Александрова Ўзбекистонда чиқаётган машиналар нархи россиялик харидорларнинг чўнтагига мослигини таъкидлади.

Ўзбекистонлик автомобил ишқибозлари эса “ЎзДЭУ” машиналари Россияда ички бозордагидан анча арзон сотилаётганидан таажжубда.

Хўш, бу машиналарнинг Россия ёки МДҲнинг бошқа давлатларида арзон, Ўзбекистоннинг ички бозорида эса анча қиммат сотилишига сабаб нима?

Оддий ҳайдовчилар бунга сабаб Россияда танлаш имконияти катталигини, агар “ЎзДЭУавто” қиммат нарх белгиласа, рақобатга бардош бера олмаслигини таъкидлади. Ўзбекистонда эса чет эл машиналари киришига тўсиқлар бор.

“ЎзДЭУавто” қўшма корхонаси маркетинг ва савдо бўлими директори Ботирхўжа Сиддиқов корхонанинг асосий мақсади мамлакат аҳолисининг автомобилга бўлган эҳтиёжини қондириш эканини билдирди.

Унинг айтишича, ушбу машиналарнинг 90 фоизи Россияга экспорт қилинмоқда.

Б.Сиддиқов корхона маҳсулотларининг ички ва ташқи бозордаги нархлари орасидаги фарқ талаб ва таклиф асосида келиб чиқаётганини айтиш билан чекланди.

Автомобиль ишқибози Сардор Юнусовнинг фикрича, ички бозорда бу машиналар баҳоси қимматлиги соҳанинг монополлаштирилгани билан боғлиқ.
XS
SM
MD
LG