Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:45

Ташландиқ бинонинг иккинчи умри


Зикрилло Ишонч Тошкентдаги Мустақиллик майдони бурчагидаги қурилиши бундан тахминан 30 йил муқаддам бошланиб, кейинчалик чала қолган 19 қаватли бинода айни пайтда қурувчилар ишламоқда.

Норасмий маълумотларга кўра, бино қурилишини тугаллашни “Зарафшон-Ньюмонт” қўшма корхонаси ўз зиммасига олган. Бу ерда бизнес маркази жойлашади. Бинодаги қурилиш ишларини 2 йил ичида ниҳоясига етказиш режалаштирилган.

Ҳозир бинонинг бир неча юқори қавати бузиб ташланиб, 14 қавати қолган.

Бинонинг тақдири ҳақида маълумот олиш учун “Тошкентбошрежалойиҳа” илмий текшириш институтига қилинган мурожаатга жавоб олишнинг имкони бўлмади.

Бино тарихидан хабардор қурувчи-муҳандис Тошпўлат Абдуманноповнинг сўзларига қараганда, бу бино электрон ҳисоблаш машиналари маркази сифатида қурила бошлаган. Бироқ совет ҳукуматининг илмий-техникавий ривожланишга қизиқиши суст бўлгани сабабли қурилишга пул кам ажратилган. Охир-оқибатда чала битган иморат ташландиқ ҳолда қолиб кетган.
XS
SM
MD
LG