Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:59

Туркманистонга чет эл нашрларини олиб кириш ва тарӄатиш таӄиӄланди


Турғунбек Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов мамлакатга чет эл нашрларини олиб киришни ва тарӄатишни таӄиӄлаб фармон чиӄарди. Фармонда ўзбек, ӄозоӄ, ӄирғиз ва рус ваӄтли нашриёти назарда тутилган.

Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов бундан аввалроӄ Ашхобод шаҳридан ташӄарида бўлган барча кутубхоналарни ёпиш ҳаӄида фармон чиӄарганди. "Мамлакат пойтахтидан ташӄарида бари бир ҳеч ким китоб ўӄимайди", - деб изоҳлаганди Туркманбоши ўз фармонини.

Куни кеча чиӄӄан навбатдаги фармонда эса мамлакатга чет эл нашрларини олиб кириш ва тарӄатиш таӄиӄланади.

"Озодлик" радиоси туркман шўъбасининг ходими Назар Худойберди, Туркманбошининг навбатдаги фармоннига муносабат билдирар экан мана бундай деди:

"Ташӄи дунёдан информация мамлакатга киритилмаса ёки ичкаридаги аҳвол борасида хабарлар ташӄарига чиӄарилмаса - бу давлатнинг ёпиӄлигидан, берклигидан далолат беради. Бундай тузумда одамларнинг саводсизлиги тобора ортиб боради. Уларни куч билан бошӄариб туриш ҳам мамлакат раҳбари учун осон кечади".

Яна суҳбатдошимизга кўра,Туркманистоннинг бугунги нашрларида ҳам фаӄат президентни улуғловчи сўзлар ёзилганини, Туркманбошининг суратларидангина иборат газета – журналлар чоп этилаётганини кўриш мумкин.

"Туркманистонда ҳар бир газета-журналнинг биринчи саҳифасида "Таъсисчи Туркманистон президент Сапармурод Ниёзов" деб ёзилган. Шундан билинадики,Туркманистонда озод, эркин нашр йўк".

Туркманистонда чет эл нашрларига обуна бўлиш бундан бир неча йил аввал ман этилган. "Маяк" радиосининг эшиттиришлари ва Россия телеканалларининг кўрсатувлари ҳам тўхтатилган. Ҳозирда мамлакатда рус тилида фаӄат битта газета – "Нейтральний Туркманистон" чоп этилади. Лекин бу газетанинг ҳам ёпилиш эҳтимоли бор, деган гаплар юрибди. Аслида бу гаплар ҳаӄиӄатга зид, дейди журналист Назар Худойберди:

""Нейтральний Туркманистон" билан ҳозирги кунда туркман тилида чоп этилаётган газеталар орасида умуман фарӄ йўӄ. Чунки буларнинг ҳаммаси эгаси, хўжайини Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов бўлганидан кейин булар шу тузумга хизмат ӄилади. Шунинг учун "Нейтральний Туркманистон" ҳали яшаб туради".

Мусатаӄилликдан аввал Туркманистонга бемалол ўтиб юрган ўзбекистонлик кекса журналист Ражаббой Бобожонов, Туркманистон телеканалини Хоразм аҳолиси ҳам томоша ӄилишини айтиб, кўрсатувларда фаӄат президентни олӄишлаш биринчи навбатда эканлигини гапиради:

"Туркманистоннинг телевидениеси кўрсатувларини ӄўшкўпирликлар ва Хазораспнинг Питнак ӄишлоғида кўришади. Уларнинг кўрсатувлари эрталабдан кечгача «Яша Сапармурод!»дан нарёғига ўтмайди".

Шу ўринда суҳбатдошимиз Туркманистон президентининг мамлакатга чет эл нашрларини олиб киришни ва тарӄатишни таӄиӄлаш борасидаги фармонига тўхталиб, бундан ташвишда эканини, Туркманистонда яшаётган ўзбеклар учун турмуш кечириш, болаларнинг мактабда тарбия олиши яна ҳам ӄийинлашиб боришини айтади:

”Туркманистоннинг Тошовуз вилоятида 70-60 % халӄ ҳаммаси ўзбеклар. Бугун уларнинг яшаши, ишлаши, мактабда болаларини ўӄитиши жуда ҳам ӄийин аҳволда.Энди мана газеталари ҳам ӄатағон ӄилинса билмадим Туркманстон ӄаёӄӄа бораяпти. Туркманистон билан Ўзбекистон президентларининг Бухородаги учрашувидан кейин вазият яхши томонга ўзгарар, ўртадаги совуӄлик илиб кетар деган ўй билан юргандик, ӄайтанга баттарлашиб бораётганини эшитиб, ташвишга тушиб турибмиз. Нашрлар тўхтатилса, уларни мамлакатга кириб бориши ман ӄилинса – мен буни Туркманистон президенти ҳам Қирғизистон воӄеаларидан кейин жуда ташвишга тушиб ӄолибди, деб ўйлаяпман”, - деди Ражаббой Бобожонов, Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзовнинг мамлакатга чет эл нашрларини олиб киришни ва тарӄатишни таӄиӄлаш ҳаӄидаги фармони борасида.
XS
SM
MD
LG