Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:25

Прокуратура Зайнобиддиновни айбламоқда


Тўлқин Яқинда “Андижоннома” газетасида чоп этилган “Акрамийлик: мақсад ва моҳият” сарлавҳали мақола муаллифлари акрамийликда айбланганларни ҳимоя қилган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддиновни жавобгарликка тортишни сўраб, прокуратурага мурожаат этди.

Мақола муаллифлари Фароҳиддин Отаўғил ва Муҳаммад Шерхон “Аппеляция” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбарини Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) асосида жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

С.Зайнобиддинов ушбу мурожаатдан сўнг у уч марта Андижон шаҳри прокуратурасига чақирилганини маълум қилди.

Шу ўринда эслатиб ўтиш керакки, март ойида Андижон шаҳри жиноят ишлари судида акрамийлик диний оқимига аъзоликда айбланаётган 23 тадбиркор устидан суд жараёни бошланди.

Суд жараёни давом этаётган бир пайтда – 2 апрель куни “Андижоннома”да юқорида эслатилган мақола чоп этилди. 7 апрель куни эса ушбу мақолани судга босим ўтказиш, акрамийликда айбланаётганларга туҳмат деб билган судланувчиларнинг ота-оналари муаллифларни жавобгарликка тортишни сўраб шаҳар прокуратурасига мурожаат қилди.

8 апрель куни Интернетда С.Зайнобиддиновнинг мазкур мақола ва ота-оналарнинг прокуратурага шикояти тўғрисидаги хабари эълон қилинди. Ушбу хабарда С.Зайнобиддинов ота-оналар мақола муллифларини ЖКнинг 139 ва 156-моддалари (миллий, ирқий ва диний адоват қўзғаш) бўйича жиноий жавобгарликка тортишни сўраётгани, муаллифларга 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланиши хавфи борлиги ҳақида ёзади ҳамда мақолани қисқача шарҳлаб ўтади.

Мазкур хабар чоп этилгач, мақола муаллифлари ҳам қарши ҳужумга ўтди ва С.Зайнобиддинов устидан прокуратурага мурожаат этди.

С.Зайнобиддиновнинг айтишича, прокуратура ота-оналарнинг шикоятига жавоб йўллаб, мухбирлар ҳеч қандай қонунбузарлик қилмаганини билдирган. Ўзига эса муаллифлар ҳақида “туҳматчи”, “лаганбардор”, “фитначи” дея асоссиз хабар тарқатиш айби қўйилмоқда.

“Озодлик” мухбири мавзу юзасидан “Андижоннома” газетасига мурожаат қилганида масъул котиб Салимжон Тоҳиров таҳририятда масъул шахслар йўқлиги, Отаўғил ва Шерхон фамилияли муаллифларни танимаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG