Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:44

Юсуф Жуманинг молхонасига ўт қўйилди


Тўлқин 15 апрель куни бухоролик таниқли исёнкор шоир ва мухолифатчи Юсуф Жуманинг молхонасига ўт қўйилди. Лекин ҳуқуқ-тартибот органлари жиноятчига нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаётир.

Бу ҳақда маълум қилган Ю.Жуманинг сўзларига кўра, молхонага ўт қўйган шахсни кишилар жиноят устида ушлаган. Бу одам шоирнинг оиласига азалдан тазйиқ ўтказиб келаётган шахснинг фарзандидир.

Ю.Жума ҳуқуқ-тартибот идорасида ишлайдиган мазкур шахс ва ўғлининг исм-шарифини ҳам айтди. Аммо расмий идорадан бу ҳақда маълумот олишнинг имкони бўлмагани сабабли бу номларни келтириб ўтмасликни маъқул кўрдик.

Таъкидлаш керакки, шу йилнинг 5 февралида бир гуруҳ кишилар Ю.Жуманинг ўғли Алишерга ҳужум қилиб, унга кетмон билан тан жароҳати етказган эди.

Алишер Бухорода одам савдоси ва бошқа иллатларга қарши курашишни мақсад қилган “Саҳройи шерлар” ташкилотини тузган ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

Ю.Жуманинг билдиришича, Алишерга кетмон билан жароҳат етказганлар ҳам молхонага ўт қўйган шахс билан бир гуруҳдандир.

Шоир ўғлини урганлар устидан ўз вақтида тегишли идораларга шикоят аризаси билан мурожаат этгани, лекин шу пайтгача бирор чора кўрилмаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG