Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:54

Қирол ўлди, яшасин қирол!


Зикрилло Ишонч Тошкент шаҳри халқ депутатлари кенгашининг 22 апрель куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида шаҳар ҳокими Рустам Шоабдураҳмонов ўз вазифасидан озод этилди.

Унинг ўрнига шу пайтгача Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдуқаҳҳор Тўхтаев тайинланди.

Маълумотларга кўра, собиқ ҳоким Р.Шоабдураҳмонов иқтисод вазири ўринбосари вазифасини эгаллаши кутилмоқда.

Сиёсатшунос Искандар Худойберганов Ўзбекистоннинг юқори ҳокимият органларида бу каби кадрлар алмашинуви ҳозирги шароитда табиий эканини таъкидлади.

“Ўзбекистонда аҳвол тобора ёмонлашиб боряпти. Бундай шароитда ҳокимиятдаги раҳбарлар алмашинувининг тезлашиши табиий ҳолдир. Давлатимиз раҳбарияти вазият оғирлашувига сабабчи сифатида ўз ичидан душман қидиришга уриняпти”, - деди И.Худойберганов.

Сиёсатшунов Тошпўлат Йўлдошевнинг айтишича, давлат раҳбарлари шу йўл билан жамоатчилик фикрини сал бўлса-да, ижобий томонга буришга ҳаракат қиляпти. Лекин давлат тизими ўзгармас экан, бу каби кадрлар алмашуви мамлакатдаги оғир аҳволни ўзгартира олмайди.
XS
SM
MD
LG