Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:44

“Gendergateway.uz” гендер муаммоларини ёритади


Саида Тошкентдаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг “gendergateway.uz” сайти иш бошлади. Бу сайт гендер муаммолари тўғрисида ахборот тарқатишни ўз олдига мақсад қилган.

Сайт муҳаррири Нилуфар Камолованинг сўзларига кўра, БМТ Тараққиёт дастури ва Иқтисодий тадқиқотлар маркази ташаббуси маҳсули бўлмиш ушбу сайтни ташкил этишдан асосий мақсад гендер муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратишдир. У мазкур муаммо юзасидан илмий изланишлар ва тадқиқотлар олиб борувчи мутахассислар учун мўлжалланган.

Аёллар ресурс маркази ташкилоти вакиласи Олмос Қодирова бу каби сайтларнинг очилиши катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

“Бу сайт Ўзбекистонда гендер муаммолари билан шуғулланувчи кишилар ва ташкилотлар учун яхши имкониятдир. Чунки мамлакатда мазкур масала тўғрисида етарли маълумот олиш анча қийин”, - деди О.Қодирова.

Шу ўринда “gendergateway.uz”да эълон қилинган айрим статистик маълумотларни келтириб ўтсак.

Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабаларининг 61 фоизи йигитлар, қизлар эса атиги 39 фоизни ташкил этади. Ишловчи аёллар ҳам эркакларга нисбатан кўпроқ.
XS
SM
MD
LG