Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:46

“Анимакор” аёллар ва болалар ҳуқуқини ҳимоя қилади


Андижонда аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи “Анимакор” (лотинча “Анима” – “ҳаёт”, “кор – “юрак” маъноларини англатади) нодавлат ташкилоти тузилди.

Таъсис йиғилиши иштирокчилари Андижон вилояти патономия бюроси бўлим бошлиғи, шифокор Гулбаҳор Тўраева ташкилот раҳбарлигига сайлади.

Йиғилиш иштирокчилари сўнгги йилларда аёллар ва болалар ўртасида турли касалликлар кўпайиб бораётгани, кўп ҳолларда уларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли шундай ташкилот тузишга қарор қилинганини таъкидлади.

Г.Тўраева сўзларига кўра, АҚШ, Буюк Британия, Швейцария элчихоналари ва бир қанча халқаро ташкилотлар “Анимакор” фаолиятини йўлга қўйишда ёрдамларини аямаслиги билдирган.

Г.Тўраеванинг айтишича, 2000 йил мартда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг яширин буйруғи қабул қилинган. Бу буйруқда репродуктив ёшдаги аёлларнинг туғишини чеклаш чоралари кўриш белгиланган. Бу эса тўғридан-тўғри ҳуқуқ бузилишидир.

Ҳақиқатан ҳам аёлларнинг туғишини чеклаш мақсадида уларга спираль қўйилаётгани ёки бачадони олиб ташланаётгани тўғрисида маълумотлар бор.

Олтинкўл туманида яшовчи 23 ёшли аёл ҳам туққанидан сўнг шифокорлар бачадоннини олиб ташлаганини маълум қилди.

“Мен нега бачадонимни олиб ташлашганини сўрасам, улар яна туғмаслигим учун шундай қилишганини айтди. Улар туғмаслик учун аёлларнинг бачадонини олиб ташлаш ҳақида буйруқ борлигини ҳам маълум қилди. Бир қўшнимнинг ҳам бачадони олиб ташланди”, - деди олтинкўллик аёл.
XS
SM
MD
LG