Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:14

Ногиронлар ҳақига кўз олайтирманг!


Зикрилло Ишонч Ўзбекистондаги кўпгина кўзи ожиз кишилар турли халқаро ва маҳаллий ташкилотлар ажратган инсонпарварлик ёрдамлари ўзларига етиб келмаётганидан шикоят қилмоқда.

“Халқаро ташкилотлар ёки Ўзбекистоннинг ўзи кўрларга ажратаётган ёрдамлар бизга тегмаяпти. Бу кўмаклар юқорининг ўзидаёқ талон-тарож қилинмоқда”, - деди кўзи ожизлар.

Бу ногирон инсонлар хайрия ёрдамининг ўзларигача етиб келмаётганига бош айбдор сифатида Кўзи ожизлар жамиятининг марказий бошқарувини кўрсатмоқда.

Кўзи ожизларга берилиши лозим бўлган хайрия ёрдами, асосан, кийим-кечак, дори-дармон ва озиқ-овқатдан иборат.

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти вакили Шуҳрат Юсуповнинг маълум қилишича, мазкур ташкилот Кўзи ожизлар жамиятига хайрия ёрдамларини етказиб беради. Бу ёрдамни тарқатиш билан ҳам Кўзи ожизлар жамиятининг ўзи шуғулланади.

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти раҳбари Ёқубжон Жавлонов хайрия ёрдамлари ўз вақтида жамиятнинг вилоят, шаҳар ва туманлардаги бўлимларига тақсимланишини билдирди.

У хайрия ёрдамлари жамият раҳбарияти томонидан ўзлаштириб юборилаётгани тўғрисидаги даъволар мутлақо ҳақиқатдан йироқлигини таъкидлади.

Ногиронлар эса агар хайрия ёрдамлари Кўзи ожизлар жамияти орқали эмас, балки бу кўмакни ажратган ташкилотнинг бевосита иштирокида тарқатилсагина ўзларига етиб бориши мумкинлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG