Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:09

Ёшларга имконият бор


Ҳакимбек Ўзбекистонлик ёшларнинг “Умид” жамғармаси орқали таълим олиш учун хорижга чиқиш имконияти йўқолган бўлса-да, улар бир неча хорижий жамғармалар гранти воситасида ўз ниятига эришиши мумкин.

АҚШнинг “Акселс”, “Айрекс” ташкилотлари, Япониянинг халқаро ҳамкорлик маркази (JICE), Британия кенгаши, Германия академик алмашинув дастури (ДААД) бошқа муассасалар Ўзбекистон ёшларига хорижда таълим олиш учун стипендиялар тақдим этишни давом эттирмоқда.

Албатта, бу стипендияларни ютиш осон эмас. Бир неча босқичдан иборат синов жараёнлари ярим йилгача чўзилиши мумкин.

Япония халқаро ҳамкорлик марказининг Тошкентдаги офиси раҳбари ёрдамчиси Малика Нурмуҳаммедованинг билдиришича, ҳар йили ўзбекистонлик 20 яқин йигит-қиз Япония тараққиёт стипендиясини (JDS) қўлга киритиб, илмий изланишлар олиб бориш учун бу мамлакатга жўнаб кетади. Шу пайтгача бу дастур асосида 120 га яқин ёшлар Японияга ўқишга юборилган. Улардан олтмишга яқини Ўзбекистонга қайтиб, ҳукумат идоралари, халқаро ташкилотлар ва хусусий корхоналарда ишламоқда.

Америка халқаро таълим кенгаши – “Акселс”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Эрик Жейкобнинг айтишича, кенгаш ўқувчилар, талабалар, тадқиқотчилар ва ўқитувчилар учун бир неча турда стипендия ва грантлар тақдим этади. Ўрта мактаб ёки академик лицейларнинг юқори синф ўқувчиларига мўлжалланган Бўлажак лидерларини алмашиш (FLEX) дастури энг асосий стипендиялардандир.

“Бу дастур бўйича ўзбек ёшлари бир йил давомида Америка мактабларида таълим олиб қайтади. Бу йил 7 минг ўқувчи орасидан 110 нафари FLEX орқали ўқишга жўнатиш учун танлаб олинди. Ўтган йили 115 ўқувчини жўнатганмиз. Агар Америка ҳукумати қўллаб турса, ҳар йили юздан ортиқ ўқувчи юбора оламиз”, - деди Э.Жейкоб.
XS
SM
MD
LG