Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:33

Марказий сайлов комиссиясининг янги раиси қандай шахс?


Феруза Шу пайтгача Ўзбекистон Конституциявий суди раиси лавозимида ишлаб келаётган Мирзоулуғбек Абдусаломов 10 май куни Марказий сайлов комиссияси раиси курсисини эгаллади.

М.Абдусаломов 1994 йилда Ўзбекистон адлия вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2001 йилдан 2004 йил 30 апрелгача Олий хўжалик суди раиси, сўнг эса Конституциявий суд раиси лавозимларида ишлаган.

М.Абдусаломов МСКнинг аввалги раиси Бўритош Мустафоев адлия вазири лавозимига ўтказилгач, унинг ўрнини эгаллади.

М.Абдусаломов билан узоқ йиллар бирга ишлаган Тошкент вилояти хўжалик суди судьяси Меҳмонали Ниёзовнинг таъкидлашича, бу шахс МСК раиси лавозимига тўла муносибдир. У юридик фанлари номзоди, илмли ва адолатли, интизомли киши.

Мустақил кузатувчи Алимардон Аннаевнинг фикрича, М.Абдусаломов жуда кучли ҳуқуқшунос ва шу жиҳати учун бугун Ўзбекистоннинг сиёсий саҳнасига жалб этилган.

“У жуда катта яхши ижрочи. Назаримда М.Абдусаломов бирорта клан ёки тўда қўлида дастак бўлган шахс эмас. Бу одам ёмон томондан ҳам, яхши томондан ҳам мақталмаган. Сиёсий саҳнада муҳим рол ўйнагани кузатилмаган”, - деди А.Аннаев.

Адвокат Руҳиддин Комилов ҳам МСК янги раисининг ўзига хос жиҳати унинг кучли амалий ҳуқуқшунослигида эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG