Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:26

Ислом Каримов Андижон воқеалари юзасидан баёнот берди


Тўлқин Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Андижондаги воқеалар кутилмаганда содир бўлмаганини, у камида 3-6 ой давомида тайёрлангани ҳақида маълумот ва далиллар борлигини таъкидлади.

Унинг айтишича, Андижондаги воқеалар ривожи бу ҳаракатларнинг барчаси аввалдан режалаштирилганидан далолат беради.

И.Каримов бу ҳаракатлар “Ҳизб ут-таҳрир” диний оқимининг бир тармоғи бўлган акрамия гуруҳи вакиллари томонидан амалга оширилгани айтди. Уларнинг бош мақсади мавжуд тузумни ағдариб ташлаб, халифалик тузиш бўлган.

Президент исёнчиларнинг бош истеҳкоми бўлган вилоят ҳокимлиги биносига ҳукумат аскарлари ҳужум уюштиришидан аввал узоқ вақт музокаралар олиб борилганини билдирди.

Президентнинг таъкидлашича, жангариларга ҳеч қандай талофатсиз ўзлари хоҳлаган томонга кетиш ёки қурол-яроғларни топшириб, уй-уйига тарқаш таклиф этилган. Лекин улар барча таклифларни рад этган.

“Нафақат Андижон, балки бутун водий аҳолиси эшитсин. Агар жанг бошланса, ҳарбийларга ҳаракатларни бошлаш тўғрисида буйруқ берсак, уларни тўхтатиб бўлмайди”, - деди Ўзбекистон раҳбари.

И.Каримов исёнчиларни халқ қўллаб-қувватламаганини таъкидлади.

“Қанча чақириқлар бўлмасин, ҳеч ким кўчаларга чиқмади, - деди Президент. -Уларнинг қора режаларини қабул қилмади”.

Ўзбекистон раҳбари исённи уюштиришда хорижий кучларнинг кўмаги бўлганини маълум қилди. Улар орасида, Президентнинг айтишича, қўшни мамлакатлардан келганлар бор.

И.Каримовнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонда Қирғизистондаги каби рангли инқилоб қилишга асос йўқ. Чунки аҳолининг турмуши Қирғизистондаги йўқсил ҳаётдан кескин фарқ қилади.

Ўзбекистон раҳбари эътирофича, намойишга чиққанлар исёнчиларнинг қариндош-уруғларидир.

Президент тўқнашувлар вақтида ҳарбийлардан 10 дан зиёд, намойишчилардан эса бундан анча кўп киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG