Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:15

“Озод деҳқонлар” ўлганлар сони 700 дан ошганини таъкидлаяпти


Зикрилло Ишонч Гарчи Андижон воқеаларида қурбон бўлганлар сони Ўзбекистон расмийлари томонидан эълон қилинган бўлса-да, мустақил манбалар бу ерда ўлганлар сони расмийлар айтаётганидан анча кўп эканини билдирмоқда.

“Озод деҳқонлар” партияси вакиллари Андижон ва Пахтаободда ҳалок бўлганлар сони дастлабки маълумотларга кўра 745 тани ташкил этаётганини таъкидлаяпти.

“Озод деҳқонлар” етакчиси Нигора Ҳидоятованинг сўзларига қараганда, бу маълумотлар партия фаоллари томонидан ўлганларнинг яқинлари, воқеа гувоҳлари, фотиҳа ва жаноза маросимларидан тўпланган.

“Бироқ бу сўнгги маълумотлар эмас. Тўлароқ маълумотларни яқин вақтларда эълон қиламиз”, - деди Н.Ҳидоятова.

Партия фаоли Баҳодир Намозов ўлганлар, асосан, тинч аҳоли вакиллари эканини, улар орасида аёллар ва болалар борлигини билдирди.

Партиянинг Фарғона вилояти бўйича мувофиқлаштирувчи Ўрмонжон Эргашевнинг таъкидлашича, бу воқеаларнинг юзага келишига халқнинг тобора қашшоқлашиб бораётгани, ижтимоий-иқтисодий аҳвол оғирлашаётганидир.

Демократик кучларнинг “Серқуёш Ўзбекистон” коалицияси аъзоси, тадбиркор Санжар Умаровнинг маълум қилишича, Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати кўрсатмаси билан 4 та компаниянинг фаолиятини текшириш бошланган.

“Улардан бири пахта ёғи ишлаб чиқарадиган “Цаск уорлдвижн” корхонасидир. Иккинчиси, “Цаск” номли уруғчилик компанияси. У Америка шўъба корхонаси. Учинчиси, “Халқаро алоқа” корхонаси. Тўртинчиси, нефть маҳсулотлари соҳасидаги “Ойлгазавто” корхонасидир”, - деди С.Умаров.
XS
SM
MD
LG