Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:34

Ҳуқуқ ҳимоячиси қамоқ жазосига ҳукм этилди


Андижон воқеалари холис ўрганилиши талаби билан очлик эълон қилган наманганлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Собитхон Устабоев ҳибсга олиниб, 15 кунлик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Бир кун аввал С.Устабоев очлик эълон қилиши сабаблари битилган варақани халққа тарқатган эди.

Варақада ёзилишича, у қуролсиз халққа ўт очишга буйруқ берган қотиллар жавобгарликка тортилишини, Президент истеъфога чиқишини, Андижондаги хунрезликни тафтиш этиш учун халқаро комиссия чақирилишини талаб қилади.

Хабарларга кўра, С.Устабоев ҳибсхонада ҳам очликни давом эттирмоқда.

Маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Олимжон Юнусовнинг таъкидлашича, бўлиб ўтган воқеалардан тўғри сабоқ чиқариб, ислоҳотлар ўтказишни бошлаш ўрнига ҳукумат яна қамаш, тазйиқ ўтказишга зўр бермоқда.

Фарғона водийсидаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва демократик кучлар вакиллари С.Устабоевни ҳибсдан озод қилиш чораларини кўриш юзасидан махсус йиғилиш ўтказди.

“Бирлик халқ ҳаракати” партияси раиси ўринбосари Ҳамдам Сулаймонов С.Устабоевнинг озод этилиши талаби билан сиёсий акциялар ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG